Latest news

17:47Ўзга олам вакиллари  1 17:40Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  2 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  3 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  5 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  14 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  10 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  18 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  23

Осиё Кубоги: Баҳрайн терма жамоаси News

Осиё Кубоги: Баҳрайн терма жамоаси

“С” гуруҳидан ўрин олган Баҳрайн ушбу чемпионатдаги энг сирли жамоалардан бири бўлиб қолмоқда.
Баҳрайн терма жамоаси охирги йилларда ўсишга эришган жамоалардан бири саналади. 2000-йилларнинг бошигача бу жамоа аутсайдерлар қаторида тилга олинарди. Лекин терма жамоа ўз нуфузини ўртамиёна даражага олиб чиқди. Ҳозирча бирорта йирик муваффақиятга эришмаган. Энг яхши натижа Осиё Кубогида 2004 йил ярим финалга чиқилгани бўлиб турибди. Жаҳон чемпионатига финал босқичига чиқиш учун икки марта қитъалараро плей-оффда мағлубиятга учраган. Тринидад ва Тобаго ҳамда Янги Зеландия Баҳрайндан мундиал йўлланмасини тортиб олган. Аднан Ҳамад ўрнига яқиндагина Маржон Эид бош мураббий этиб тайинланди. 35 ёшли мураббий қандай натижага эришишини бир неча кунлардан кейин билиб оламиз.



Баҳрайн терма жамоаси
Лақаби:
“Ал Аҳмар” (“қизиллар”)
Бош мураббийи: Маржон Эид
Энг кўп ўйнаган футболчи: Салмон Иса (156)
Тўпурари: Исмоил Абдуллатиф (33)
ФИФА рейтингида ўрни: 122
Биринчи учрашуви: Қувайт – 4:4 (Ироқ, 1966 йил 2 апрель)
Энг йирик ғалабаси: Индонезия – 10:0 (Баҳрайн, 2012 йил 29 февраль)
Энг йирик мағлубияти: Ироқ – 1:10 (Ироқ, 1966 йил 5 апрель)
Осиё Кубогида 4 марта иштирок этиб, 2004 йил ярим финалга етиб келган.

Бош мураббий вазифасини маҳаллий мутахассис Маржон Эид бажариб келмоқда. 2006 йли жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини эрта тугатган Эид ўшандан буён Баҳрайн терма жамоаси штабида фаолият кўрсатиб келяпти. Ёш мураббий қўл остида жамоа тайёргарлик жараёнида яхши натижаларни қайд этди. Шу туфайли унинг қандай ўзгаришларга қўл уришини кузатиш кўпчилик учун қизиқ бўлади.



Маржон Эид
Туғилган санаси:
12.05.1979
Туғилган жойи: Риффа, Баҳрайн
Футболчиликдаги позицияси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1997–2006 “Ал Риффа”.
Бошқарган жамоалари: 2007–2010 Баҳрайн терма жамоаси (ёрдамчи), 2010 Баҳрайн терма жамоаси (вақтинчалик), 2013–2014 Баҳрайн терма жамоаси (ёрдамчи), ўтган йилнинг декабрь ойидан бош мураббий.

“Қизиллар”нинг асосий ўйинчилари деб дарвозабон Саид Жаъфар, ҳимоячи Муҳаммад Ҳусайн, Ҳуссайн Али Бобо, ярим ҳимоячи Фаузи Ааиш, ҳужумчилар Исмоил Абдуллатиф ва Жейси Жонни кўрсатиш мумкин. Улар анчадан бери терма жамоада ўйнаб келишмоқда ҳамда футболчиларни ўз ортидан эргаштиришлари мумкин.



Дарвозабонлар

1. Саид Жаъфар

54

0

Муҳаррақ

21. Ҳамид Досари

1

0

Риффа

22. Ашраф Воҳид

0

0

Манама

Ҳимоячилар

2. Муҳаммад Ҳусайн

71

6

Ал Наср, Саудия Арабистони

3. Волид Ҳаям

8

0

Муҳаррақ

5. Абдулла Шалал

1

0

Риффа

6. Абдулла Ёсир

5

0

Муҳаррақ

13. Абдулла Ҳазаъа

13

0

Ҳидд

17. Ҳуссайн Али Бобо

71

1

Муҳаррақ

18. Муҳаммад Маҳорфи

12

0

Риффа

23. Рашид Ҳут

2

0

Риффа

Ярим ҳимоячилар

4. Саид Саид

16

4

Риффа

7. Абдулваҳоб Сафи

36

1

Ал Қадисия, Саудия Арабистони

8. Саид Аҳмад

9

0

Бусайтин

9. Абдулваҳоб Маълуд

15

1

Ҳидд

12. Фаузи Ааиш

59

16

Ал Саилия, Қатар

15. Абдулла Омар

6

0

Риффа

Ҳужумчилар

10. Муҳаммад Тоиб Алави

10

5

Риффа

11. Исмоил Абдуллатиф

61

29

Муҳаррақ

14. Жейси Жон

45

21

Ал Месаимир, Қатар

16. Абдулла Ҳилол

0

0

Ист Риффа

19. Файсал Абудаҳум

0

0

Ист Риффа

20. Сами Ҳусайни

20

2

Бусайтин



Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика