Latest news

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  179 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  10 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  7

Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани News

Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн (1:1) учрашувидан кейин бош мураббийлар ўз фикрларини билдиришди.

Дастлаб Баҳрайн устози Мирослав Соукуп журналистлар билан суҳбатлашди.

"Кимдир ўйиндан олдин дурангга розимисан деганида розиман дердим. Одамлар бизнинг омадимиз келди деб ўйлаши мумкин. Аммо БАА кучли жамоа, улар биринчи таймда яхши ўйнашди. Менимча натижа адолатли бўлди.

Танаффусда йигитларим билан гаплашиб олгач, иккинчи таймда яхшироқ кўриндик. Албатта ютишни истади аммо БААни жуда ҳам ҳурмат қилиб юбордик. Шогирдларим хато қилишдан қўрқишди.

Бутун ўйинни олсак, 1:1 адолатли натижа деб ҳисоблайман.

Албата олдинда бизни қийин баҳслар кутиб турибди. Очилиш ўйинидаги босим энди ортда қолди. Биринчи баҳсдаги дуранг бизга қўшимча ишонч бағишлайди. Таиланд терма жамоасининг кучини биламан ва БААга қарши ўйинда ҳам қийин бўлишини кутаяпман", - дейди Мирослав Соукуп.




Сўнгра мезбонлар устози Альберто Заккерони фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Албатта Осиё Кубоги очилиш ўйинида ғалаба қозонишимизни истагандим. Аммо футболда шундай натижалар ҳам учраб туради.

Бизда бир қатор вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Биринчи таймда яхши ўйнадик ва баҳс аввалида ҳисобни очишимиз мумкин эди. Бугун жамоам бор кучи билан ҳаракат қилди.

Мен учун энг муҳими баҳс давомида футболчилар бор кучлари билан ўйнашлари. Ўйиндан ўйинга биз кучайиб борамиз.

Хатоларни тўғрилаймиз ва хулоса чиқарамиз. Ҳиндистон билан ўйинда натижа бундан яхшироқ бўлади деб умид қиламан. БАА Осиё Кубогига чиққан исталган жамоага қарши ўйнашга тайёр", - дейди Альберто Заккерони.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика