Latest news

14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  0 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  4 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  2 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1

Осиё Кубоги. Австралия - Иордания. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани News

Осиё Кубоги. Австралия - Иордания. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Эртага "B" гуруҳи жамоалари 1-тур баҳсини ўтказишади.

Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Австралия эртага дастлабки турни Иорданияга қарши ўтказади. Мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. 

Маълумот учун, Австралия - Иордания баҳси Ал Айндаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 16:00да бошланади.

Матбуот анжуманида Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грехэм Арнольднинг фикрлари қуйидагича бўлди: "Биз тўрт йил олдин чемпион бўлгандик. Ўшанда мусобақа ўз майдонимизда ўтганини ҳам унутмаслигимиз керак. Лекин бу натижага ҳам тўрт йил бўлди. Энди эса тарихни бошқатдан ёзишнинг вақти келди. Ҳозир ўтмиш билан яшашнинг мавриди эмас ва келажакка боқиш лозим. Буёғига ҳаммасини бошидан бошламоқчимиз. Навбатдаги Осиё Кубогига узоқ вақт тайёргарлик кўрдик, бунинг мевасини чемпионат давомида олишга ҳаракат қиламиз".

Австралия бош мураббийининг айтишича, Мэтью Леки ҳозирча ўйинга тайёр эмас, чунки "Герта" ярим ҳимоячиси жароҳатини даволаяпти.

"У тез орада соғайиб сафга қайтади. Осиё Кубоги фақат битта ўйиндан иборат эмас ва бу ўринда шошилмаган маъқул. Мэтью Леки профессионал футболчи, у ҳар бир машғулотда астойдил тер тўкади. Ўйлайманки, Фаласти билан ўйингача ярим ҳимоячимиз тайёр бўлади".


Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Иордания терма жамоаси бош мураббийи Витал Боркелманс саволларга жавоб қайтарди.

"Австралия - жуда кучли жамоа, бунга шубҳа йўқ. Бу жамоа жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олди. Ўйлайманки, навбатдаги Осиё Кубоги ҳам Австралия учун омадли кечади. Биз учун эса нафақат бу жамоага қарши баҳс, балки ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бизни шунингдек, Сурия билан Фаластинга қарши баҳслар ҳам кутиб турибди. Умуман олганда жуда қизиқ гуруҳдан жой олганмиз. Жамоам ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан беллашувга тайёр. Биз Хитой, Қирғизистон ва Қатарга қарши яхши ўйин кўрсатдик. Энди Австралия билан ҳам тенгма-тенг курашишга ҳаракат қилиб кўрамиз", - дейди бельгиялик мутахассис.

Австралия - Иордания: ўзаро ўйинлар

29 март, 2016
Австралия - Иордания 5:1 (ЖЧ саралаш) 

8 октябрь, 2015
Иордания - Австралия 2:0 (ЖЧ саралаш) 

11 июнь, 2013
Австралия - Иордания 4:0 (ЖЧ саралаш) 

11 сентябрь, 2012
Иордания - Австралия 2:1 (ЖЧ саралаш)


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика