Latest news

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  7 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба News

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба

Кеча, 10 июнь куни қитъамизда Осиё Кубогига саралаш давом эттирилди.

Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март

Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив 1:0
Филиппин - Тожикистон 2:2

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан 2:1
Яман - Ливан 0:0

C гуруҳи. 1-тур. 25 март

Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон 1:0
Бангладеш - Сингапур 1:2

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь
Шри Ланка - Хитой Тайпейи 3:1
Туркманистон - Таиланд 3:1

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон 1:0
Афғонистон - Сурия 0:1

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь

Лаос - Непал 2:1
Малайзия - Вьетнам 4:0

Албатта, бу мусобақада қўшниларимиз иштироки қизиқ. Тожикистон терма жамоаси сафарда Филиппин билан 2:2 ўйнади. Иккита ўйиндан сўнг тожиклар 4 очко тўплаб иккинчи ўринда боришяпти, гуруҳ пешқадами Филиппинда ҳам 4 очкор бор, фақат уларда тўплар нисбати яхшироқ.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Таиландни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Натижада туркманлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланиб олишди. Бу турда Сурия термаси ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Ягона гол сурияликлар тўпурари Омар Ал Сома томонидан киритилди.

Маълумот учун, Осиё Кубогининг ушбу саралаш босқичида 24та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари яна 17та терма жамоа чиқиб бўлган. Булар - Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Қолган 6та йўлланма учун кураш келаси йилнинг 31 март санасига қадар давом этади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади. 2-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Сингапур, Туркманистон, Сурия, Малайзия.

P.S. 3-тур ўйинлари 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Х.Холиқов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика