Latest news

14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  0 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  10 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда News

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда

Ер куррасининг энг катта қитъаси – Осиёда катта футзал карвони йўлга чиқмоқда.

20-24-сентябрь кунлари қитъамизнинг 31 та терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларидаги ўз юришларини бошлашади. Қуръага кўра жамоалар 8 та гуруҳга тақсимланган. 7 та гуруҳда 4 тадан, битта гуруҳдан эса 3 та жамоа ўрин олган.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ф" гуруҳи саралаш ўйинларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳлар таркиби юқоридаги суратларда ўз аксини топган.


Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20-сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади. 22-сентябрда эса Шарқий Тимор терма жамоасига қарши баҳсда паркетга чиқишди. Ва ниҳоят гуруҳдаги сўнгги тур мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасига қарши 24-сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мусобақа Регламентига биноан гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси финал раунди иштирокчисига айланишади. Шунингдек, гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган – энг яхши кўрсаткичга эга бўлган етти жамоага ҳам Осиё кубоги йўлланмаси насиб этади. Мазкур 15 жамоага саралаш ўйинларидан озод этилган мезбонлар — Индонезия футзалчилари қўшилишади. 


Осиё кубоги-2026 финал босқичи 2026-йилнинг 27-январидан 7-февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика