Осиё кубоги-2023. Турнирнинг очилиш учрашувига превью
12 jan 17:41
News
Осиё кубоги-2023. Турнирнинг очилиш учрашувига превью
Ўзаро ўйинлар тарихи
Мазкур жамоалар ҳозирга қадар 11 маротаба тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 10 тасида Қатар зафар қучган, яна бир ўйинда кучлар тенг келган.
Қизиқ томони, мазкур жамоалар 2019 йилги қитъа биринчилигида ҳам айнан гуруҳ босқичининг 1-турида бир-бирига рўбарў келишганди. Ўшанда қатарликлар 2:0 ҳисобида устун келганди.
Осиё кубогидаги иштирок
Қатар 11-марта ушбу турнирда иштирок этмоқда. Жамоа 2019 йил Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида ўтган қитъа биринчилигида бош совринни қўлга киритганди. Эндиликда Қатар совринни ўз мамлакатида олиб қолишга ҳаракат қилади.
Ливан эса 3-маротаба ушбу номдаги мусобақага ташриф буюрмоқда. Жамоа илк бор 2000 йил турнирга мезбонлик қилган бўлса, охирги Осиё кубогида ҳам финал босқичига йўл олган. Бироқ Ливан ҳар икки сафар гуруҳ босқичидан ортга қайтган.
Саралаш босқичи
Қатар мезбон сифатида автоматик равишда иштирокчига айланди. Ливан эса Жанубий Корея, Туркманистон, Шри Ланка билан кураш олиб борди ва 2-ўрин билан турнир қатнашчилари сафига қўшилди.
Турнирга тайёргарлик
Қатар мусобақа аввалида иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Дастлаб Камбоджа 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Лопес шогирдлари кейинчалик Иорданияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ливан эса айнан Иорданияни худди шу ҳисобда (2:1) мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва бир неча кун илгари Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида ютқазди.
Таркиб
Нуфузли Transfermarkt портали Қатар терма жамоасини 15.9 миллион евро, Ливан терма жамоасини эса 7.4 миллион еврога баҳолаган.
Қатар терма жамоаси таркиби: 1. Саад ал Шиб ("Ал Садд"), 2. Ро-Ро Ал Садд ("Ал Садд"), 3. Ал Маҳди Али Мухтор ("Ал Вакра"), 4. Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), 5. Тариқ Салмон ("Ал Садд"), 6. Абдулазиз Ҳотам ("Ал Райян"), 7. Аҳмад Аловуддин ("Ал Гарафа"), 8. Али Асадулла ("Ал Садд"), 9. Юсуф Абдурисаг ("Ал Садд"), 10. Ҳасан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), 11. Акрам Афиф ("Ал Садд"), 12. Лукас Мендес ("Ал Вакра"), 13. Холид Мунир ("Ал Вакра"), 14. Ҳомам Аҳмад ("Ал Гарафа"), 15. Басам ар Рави ("Ал Райян"), 16. Буалем Хухи ("Ал Садд"), 17. Исмоил Муҳаммад ("Ал Дуҳайл"), 18. Султон Ал Брейк ("Ал Дуҳайл"), 19. Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), 20. Аҳмад Фотиҳи ("Ал Араби"), 21. Салоҳ Закария ("Ал Дуҳайл"), 22. Мешел Баршам ("Ал Садд"), 23. Мустафо Машъал ("Ал Садд"), 24. Жассем Ғобир ("Ал Араби"), 25. Аҳмад Ал Ганехи ("Ал Гарафа"), 26. Холид Муҳаммад ("Ал Дуҳайл").
Ливан терма жамоаси таркиби: 1. Меҳди Халил ("Ал Файсали"), 2. Яҳё Ал Ҳинди ("Ал Ансор"), 3. Маҳер Сабра ("Нежмеҳ"), 4. Нур Мансур ("Ал Аҳед"), 5. Нассар Нассар ("Ал Ансор"), 6. Ҳусайн Зейн ("Ал Аҳед"), 7. Ҳасан Маатук ("Ал Аҳед"), 8. Суни Саад ("Пенанг", Малайзия), 9. Ҳилол Ал Хельве ("Бурж"), 10. Муҳаммад Ҳайдар ("Ал Аҳед"), 11. Омар Чаабан ("Уэмблдон", Англия), 12. Роберт Александр Мельки ("Ал Ансор"), 13. Халил Хамис ("Ал Аҳед"), 14. Муҳаммад Али Дхайни ("Ал Ансор"), 15. Жихад Аюб ("ПСС Слеман", Индонезия), 16. Валид Шур ("Ал Аҳед"), 17. Али Ал Хаж ("Ал Аҳед"), 18. Қосим Ал Зейн ("Нежмеҳ"), 19. Даниел Кури ("Атланте", Мексика), 20. Али Тнейх ("Ал Ансор"), 21. Мустафо Матар ("Ал Аҳед"), 22. Бассель Жради ("Бангкок Юнайтед", Таиланд), 23. Али Сабе ("Нежмеҳ"), 24. Габриэль Битар ("Ванкувер", Канада), 25. Ҳасан Срур ("Ал Аҳед"), 26. Ҳасан Чайту ("Сафа").
Мураббийлар фикри
2019 йилги Осиё кубоги финалида тўрт карра қитъа чемпиони ҳисобланган Японияни 3:1 ҳисобида таслим этган Қатар чемпионлик кубогини ўз яшил майдонларида ўтказиладиган мусобақада ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Маркес Лопес ўз шогирдларининг Ливанга қарши учрашувга тайёр эканлигини таъкидлади.
Гуруҳимиздаги терма жамоалар бир бирига жуда яқин даражада. Биз ўхшаш рақибларга қарши майдонга тушамиз. Албатта, кейинги босқичга чиқиш имконитимиз бошқаларга қараганда яхшироқ.
Менинг мақсадим Қатар терма жамоасини финалга олиб чиқиш. Мураббийлик тажрибам менга гуруҳ босқичига ижобий ёндашишга имкон беради.
Жамоамизда жаҳон чемпионати ва аввалги Осиё кубогида иштирок этган тажрибали ўйинчилар бор. Бу Қатар терма жамоасининг энг катта устунлиги", — дея таъкидлади Лопес.
Ливан терма жамоасини Қатарга қарши қийин ўйин кутиб турибди, жамоа сўнгги олти учрашувда атиги бир маротаба ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.
"Тайёргарлик учун қисқа вақт бўлди, аммо биз тайёрмиз. Жуда яхши формадамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. Бу терма жамоада аввал ҳам фаолият олиб борганман. Тажрибали футболчиларимизнинг имкониятларини жуда яхши биламиз. Бизда жуда кучли ёш авлод шаклланган. Мен терма жамоамдан кўп нарса кутяпман. Мен бироз ташвишга солган нарса бу жароҳатлар. Эртага яхши натижа қайд этишимизга ишоняпман. Қатар мусобақа фаворити, аммо биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз", — дея фикр билдирди жамоа бош мураббийи Миодраг Радулович.
2019 йилги Осиё кубогида ҳам Ливан бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Радулович ушбу мамлакатнинг илк маротаба плей-офф босқичига йўл олиши учун барча имкониятларга эга эканлигини айтиб ўтди.
"Осон ўйиннинг ўзи йўқ, лекин биз барча жамоани таҳлил қилдик. Биз ҳар қандай жамоага рўбарў келишга тайёрмиз."
Қизиқарли фактлар
- Юқорида таъкидлаганимиздек, Қатар Ливан учун бошоғриқ жамоа ҳисобланади. Ливанликлар ўзаро ўйинларда ғалаба қозонишни уддалай олмаган ва фақатгина битта дурангга имзо чеккан.
- Қатар 2019 йилги Осиё кубоги доирасида етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, чемпионликка эришди. Ваҳоланки, Қатар турнир тарихида ушбу сериядан аввал ўтказилган 32 ўйинда бундан камроқ ғалаба қўлга киритганди (6 ғалаба, 11 дуранг, 15 мағлубият).
- Ливан 2019 йилги турнирда Шимолий Корея устидан ғалаба қозонгунга қадар бирорта ғалабага эришмаганди.
- Қатар футболчиси Акром Афиф 2019 йилги мусобақада 10 та голли узатмани амалга оширди, бу бошқа футболчиларга қараганда икки баравар кўп саналади.
- Қатарлик Алмоез Али 2019 йилги турнирда 9 та гол уриб, битта мусобақада гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.
Имкониятлар (Қатар ғалабаси-дуранг-Ливан ғалабаси): 45%-30%-25%
Осиё кубоги-2023. Энг, энг, энг...
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Comments