Latest news

16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:18Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Олимпик". Таркиблар эълон қилинди  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  4 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди News

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди

8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида 2023 йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилади.

Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.

Расмий ўйинлар олдидан Абдусалом Абдумавлонович миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш муҳимлигини айтиб ўтди. Сречко Катанец жамоани расмий ўйинларга етарлича тайёрлаб, энди натижа қайд этиш вақти келгани таъкидланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сречко Катанец шу вақт ичида терма жамоамиз билан яхши тайёргарлик ўтагани ва рақибларга қарши максимал эътибор билан ўйнаб натижага эришиш мумкинлигини айтиб ўтди. Қисқа муддат ичида учта ўйинда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаш учун тиббий штабга ҳам керакли кўрсатмалар берилди.

Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика