Latest news

19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  3 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   4 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4

Осиё Кубоги-2019га қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади News

Осиё Кубоги-2019га қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

Келгуси йил 5 январь - 1 февраль кунлари БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Ушбу Осиё Кубогига 4 май куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Дубай шаҳридаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида 24та жамоа гуруҳларга ажратилади.

Терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтинги бўйича 4та саватчага бўлинади. Мезбон БАА ФИФА рейтингидаги ўрнидан қатъи назар 1-саватчада бўлади.

Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21та жамоаниннг номи маълум: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон.

Қолган 3та жамоа номи 27 март куни бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика