Latest news

07:53Саудия Арабистон термаси аъзоси Европанинг номдор жамоасига кўчиб ўтмоқда  0 07:26Суперлига. Бугун Қаршида супер учрашув бор  2 04:10"Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз. Шундайми?"  2 03:41Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазганидан кейин: "Ўтказиб юборган иккинчи голимизда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик"  3 01:43А Серия. "Интер" ва "Лечче" ўртасидаги баҳсда иккита гол урилди  0 01:21Винисиуснинг Саудия Арабистони варианти бўйича фикри қандай? У кетмоқчими?  3 01:00Ла Лига. "Барселона" - "Атлетик Бильбао", Ямаль ва Левандовскининг голлари "Барса"га ишончли ғалаба тақдим этди  4 00:55АПЛ. Захирадан тушган Троссард икки дақиқа ичида гол уришга эришди. 2-тур ўйинлари битта саҳифада  0 00:20А Серия. "Парма" ўз уйида «Милан»ни енгди, 2-тур ўйинлари битта саҳифада  3 00:10КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум  1 00:02Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди  69 00:00РПЛ. ЦСКА - "Акрон", Аббос рақиб футболчисининг қошини ёрди  0 23:44АПЛ. Артета Эмеридан реванш олди. "Арсенал" Бирмингемда ишончли ғалабага эришди  13 23:34Бунақаси ҳали бўлмаган: Свиридовнинг 4та жамоаси финалда!  0 23:31"Барселона" футболчиси бугуноқ Севильяга учади. Каталонияликлар уни Ла Лига клубига ижагара бермоқда  1

Осиё кубоги-2019. Қуръа ташланди: Рақибларимиз Япония, Уммон ва Туркманистон News

Осиё кубоги-2019. Қуръа ташланди: Рақибларимиз Япония, Уммон ва Туркманистон

Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча

БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Тадбир Тошкент вақти 20:30да старт олади.



Айни пайтда Дубайда бўлиб турган Умид Аҳмаджонов сайтимизга эксклюзив интервью берди. Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман" 


Бугунги қуръа ташлаш маросимида иштирок этувчи ўзбекистонлик Сервер Жепаров интервью бермоқда


Дастлаб БАА маданиятини кўрсатувчи рақс намойиш этилди. Айни пайтда Осиё Кубоги-2019 ташкилий қўмита раҳбари нутқ сўзламоқда. 

Энди ОФК президенти Шайх Салмон Бин Иброҳим Ал Ҳалифа йиғилганларга мурожаат қилмоқда. Илк бор Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этиши яна бир бор такрорлаб ўтилди. Илк бор қитъа чемпионати БААда бўлиб ўтади. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилди.


Осиё Кубоги-2019да ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар 1 миллион, финалда ютқазган жамоа 3 миллион ва чемпион жамоага 5 миллион АҚШ доллари мукофот пули топширилади.

2019 йилги Осиё Кубоги ғолиб бўлган жамоага мутлақо янги кубок топширилади. Лондонда тайёрланган кубокни БАА терма жамоаси собиқ юлдузи, 1996 йилги Осиё Кубоги тўпурари Зубайр Баҳит қуръа ташланаётган залга олиб келди. 


Осиё Кубоги-2019нинг расмий тўпи "Молтен" деб номланади.




Мусобақа маскотлари расмий тўп билан бирга


Сервер Жепаров Ўзбекистоннинг гуруҳига ким тушиши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: 1-саватчадан Япония тушса керак.


ДИҚҚАТ ҚУРЪА ТАШЛАШ БОШЛАНДИ!

A гуруҳи - БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн

B гуруҳи - Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания

C гуруҳи - Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин

D гуруҳи - Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман 

E гуруҳи - Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР 

F гуруҳи - Япония, ЎЗБЕКИСТОН, Уммон, Туркманистон

Rating: +80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика