Latest news

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  22 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  66 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Осиё Кубоги-2019. Карлуш Кейруш қуръада иштирок этмади News

Осиё Кубоги-2019. Карлуш Кейруш қуръада иштирок этмади

Кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хизмат сафари билан мен ҳам ҳар тўрт йилликнинг энг қизиқарли маросимини ёритиш мақсадида Тошкентдан Дубай томон йўл олдим. Ялбатта, яшириш керак эмас сафардан кўзланган асосий мақсадлардан бири Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушдан интервью олиш эди.

Нега деганда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги бош мураббийи Кейруш бўлиши ҳақида кўп гапириляпти. Мен эса бу борада португалиялик мураббийнинг ўзидан эшитмоқчи, ундан Жаҳон чемпионатидан кейинги режалари ҳақида сўрамоқчи эдим. Аммо Карлуш Кейруш қуръа маросимига ташриф буюрмади.

Сабабини суриштирганимда икки хил жавоб деб эшитдим. Биринчиси, айни пайтда Кейруш ва Эрон ФФ ўртасида қандайдир келишмовчилик юзага келган, шу боис мураббий ўша муаммони ҳал қилиш билан банд. Иккинчиси эса маросим араб давлатида ташкил этилгани учун сиёсий вазиятдан келиб чиқиб Эрон ўз мураббийини юборишни хоҳламаган. Майли, бу энди уларнинг муаммоси.

Умуман олганда, нафақат Кейруш балки Эрон ФФдан деярли ҳеч ким кўзга ташланмади. Қуръа тадбирига шунингдек, Австралия бош мураббийи Берт ван Марвейк ҳам келмади. Ундан ҳам интервью олиш ниятида эдим, чунки терма жамоамизни бошқарадиган номзодлар орасида ван Марвейк ҳам бор. Маълумки, голландиялик мураббий ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоадан кетади ва унинг ўрнини маҳаллий мутахассис Грехэм Арнолд эгаллайди. Шундай экан, мураббийнинг нима учун келмагани тушунарли.

Хўш, Берт ван Марвейкнинг навбатдаги жамоаси ким бўлади? У Ўзбекистонга келиши мумкинми? Бу каби саволлар ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Х.Холиқов, Дубайдан махсус.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика