Осиё Кубоги-2019. БААдаги стадионлар ва ўйин кунлари тасдиқланди
24 jan 2017 11:58
News
Осиё Кубоги-2019. БААдаги стадионлар ва ўйин кунлари тасдиқланди
Мусобақа 5 январь - 1 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган ташкилий қўмитанинг навбатдаги йиғилишида учрашувлар бўлиб ўтадиган стадионлар ҳамда ўйин кунлари тасдиқланди. Осиё Кубогининг очилиш маросими (биринчи ўйин) ва финал учрашуви Абу Дабидаги "Zayed Sports City" стадионида ташкил этилади. Шунингдек, Дубай шаҳридаги иккита стадионда ҳам ўйинлар ўтказилади: биринчиси - Maktoum Stadium ("Ал Наср" ўйингоҳи), иккинчиси - Maktoum bin Rashid Stadium ("Ал Шабаб" ўйингоҳи).
Умуман олганда, Осиё Кубоги-2019 баҳслари Абу Дабидаги учта стадионда, Дубай ва Ал Айндаги иккитадан стадионда ҳамда Шаржадаги битта стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинишади. Жами 24та терма жамоа иштирок этади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments