Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Осиё Кубоги-2019. Австралияга Аарон Муй керак News

Осиё Кубоги-2019. Австралияга Аарон Муй керак

Навбатдаги Осиё Кубогига Австралия терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумки, Австралия Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Терма жамоанинг асосий футболчиси Аарон Муй ўтган ҳафта жароҳат олди. Ушбу ярим ҳимоячи Англиянинг "Хаддерсфильд" клуби вакили ҳисобланади ҳамда "Арсенал" билан кечган баҳсда ўнг тиззасини шикастлаб олди.

Шундан сўнг унинг февраль ойига қадар майдонга туша олмаслиги ҳақида гаплар тарқалди. Бунга эса Австралия терма жамоаси устози Грехэм Арнольд ўз муносабатини билдирди.

"Биз шу заҳоти "Хаддерсфильд" билан боғландик. Улардан футболчимизнинг ҳолати ҳақида сўрадик. Биз Осиё Кубогидек муҳим мусобақа олдидан асосий етакчимизни йўқотишни хоҳламаймиз ва Аарон жароҳатидан тузалиб сафга қайтиши учун бор имкониятни ишга соламиз. Лекин энг муҳим нарса бу соғлик, шундай экан ҳозирча кутишга мажбурмиз. 21 декабрь куни футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади", - дейди "соккерузлар" бош мураббийи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика