Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади? News

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади?

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақанинг илк бор қитъамиздан ташқаридан ўтиши, шунингдек, унда иштирокчиларнинг гуруҳ баҳсларини турли шаҳарларда ўтказиши билан алоҳида ёдда қолади.
Жаҳон чемпионати тажрибасини қўллашни хоҳлаган ОФК бу билан ОФК ходимлари ва мухлисларни анча ташвишга солиб қўйди. Шунга қарамай, бу тўғрисида анча илгари маълум қилинганди.

Австралия катта мамлакат бўлгани сабабли шаҳарлар орасидаги масофани жуда яқин деб бўлмайди. Айниқса, ҳар 2-3 кунда шаҳар ва турар жойни алмаштириш журналистларнинг кўнгилдагидек ишлашини қийинлаштиради.

Биз терма жамоалар гуруҳ босқичи давомида қанча масофа босиб ўтишларини ҳисоблаб чиқдик. Бунда дастлаб бирор мамлакат терма жамоасининг ўз давлатидан Осиё Кубоги 1-тур учрашувида ўзи майдонга тушадиган шаҳаргача бўлган масофа, кейин Австралия шаҳарлари орасидаги масофаларни инобатга олдик. Унга кўра, умумий ҳисобда Иордания энг кўп масофани босиб ўтади. Австралияда Ўзбекистон терма жамоаси қолганлардан кўпроқ йўл юради. Қатар эса гуруҳ босқичи мобайнида 248 километр масофага юради холос. Бунда терма жамоаларнинг ўзи яшайдиган базага жойлашиши ҳисобга олинмаган. Мамлакатга етиб келгач, жамоалар ўзлари  истиқомат қиладиган базагаетиб боришади. Австралияга энг кеч етиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 1-ўйинига бир ҳафта қолганда ташриф буюради. Демак, йўл чарчоғи ҳеч кимга баҳона сифатида ўтмайди.

“А” гуруҳи
Австралия: 715+732=1447
Жанубий Корея: 8426+944=9370
Уммон: 11559+248+118=11925
Қувайт: 12573+467+359=13399

“В” гуруҳи
Ўзбекистон: 11833+733+1376=13942
КХДР: 8519+715+1376=10610
Саудия Арабистони: 12776+1376=14152
Хитой: 8405+945=9350

“С” гуруҳи
Эрон: 12625+715+733=14073
Баҳрайн: 12130+467+248=12845
БАА: 11934+945=12879
Қатар: 12261+248=12509

“D” гуруҳи
Япония: 7742+619+1376=9737
Иордания: 14019+1376=15395
Ироқ: 13285+945=14230
Фаластин: 12029+1019+647+=13695


Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика