Latest news

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  1 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0 News

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида майдон эгалари ва Иордания миллий терма жамоаси ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.
Маълумки, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ургувайга қарши ноябрь ойида иккита ўйин ўтказгани туфайли жамоанинг Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган икки беллашуви кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Гарчи Уммонга қарши кечган учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, Иордания терма жамоаси ҳамон Австралия-2015га бориш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди. Бунинг учун иорданияликлар эртага бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши баҳсда ижобий натижа қайд этишса кифоя.

Ўйиндан кейин Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизда Осиё чемпионатига чиқиш учун ҳамон имконият бор. Уммонга ютқазиб қўймаганимиздан хурсандмиз. Энди бўлса, Сингапурни мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз. Тўғрисини айтиш керак, Уммон бу ўйинда бизга нисбатан анча яхши тўп сурди. Агар сафимизда Қувайт ва Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган йигитлар бўлганида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё Кубогига боришимизга ишонаман”.

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пол Ле Гуэннинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:
“Менга жамоам кўрсатган ўйин унчалик ёқмади. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин дуранг билан кифояландик. Осиё чемпионатида яхши натижа кўрсатишимиз учун майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш олиб боришимизга тўғри келади. Энг муҳими эса юзага келадиган хавфли вазиятлардан фойдалана билишимиз керак. Шундагина кўпроғига эришишимиз мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “А” гуруҳида Уммон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Иордания ҳисобида 6 очко, Сурияда эса 4 очко мавжуд. Охирги ўринда 3 очко билан Сингапур боряпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика