Latest news

21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  6 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар News

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “Е” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Вьетнам – Ўзбекистон
20:30. БАА – Гонконг

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этаётган ушбу гуруҳда 9 очко жамғарган БАА пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Ўзбекистон ҳисобида 4 очко, шунингдек 3-ўриндаги Гонконг ҳисобида ҳам 4 очко бор. Вьетнам эса 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.

Миржалол Қосимов: (Ўзбекистон термаси бош мураббийи): “Биз бу ерга узоқ парвозни амалга оширган ҳолда етиб келдик. Лекин маҳаллий иқлимга мослашиб олиш учун бир кун етарли бўлди. Жамоамиздаги ҳамма жуда яхши жисмоний ҳолатда. Биринчи учрашувда Вьетнам мазмунли ҳаракат қилди, лекин биз ҳам бўш келмадик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Жавоб баҳсида Вьетнамнинг ўз уйида тўп суришини инобатга олмаганда, биз улардан кучлимиз ва буни майдонда исботлашни хоҳлаймиз. Менимча, улар бизга қарши қарши ҳужумда тўп сурса керак”.

Нгуен Ван Си (Вьетнам термаси бош мураббийи): “Биз Ўзбекистон билан кечадиган иккинчи ўйинга тайёрмиз. Бу учрашувда иккита ўзгаришни амалга оширамиз. Асосий дарвозабонимиз билан жамоа сардори жароҳатдан тузалиб яна сафга қайтишди. Бу эса таркибимизни кучайтиради. Ўзбекистон – айниқса ҳужумда кучли, шундай экан, дастлаб ҳимоя ҳақида бош қотирмасак бўлмайди. Ана ундан кейин ҳужум уюштириш тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Биз саралаш босқичини ноль очко билан тугатишни хоҳламаймиз”.

Маҳди Али (БАА термаси бош мураббийи): “Гонконг билан кечадиган баҳс биз учун ўта муҳим. Агар ғалаба қозонсак, Осиё чемпионати йўлланмасига вақтлироқ эга бўламиз. Ўйлайманки, шогирдларим рақибни яна бир бор мағлубиятга учрата олишади. Дастлабки ўйиндаги 4:0 ҳисоби рақибнинг кучсиз эканлигини англатмайди. Биз гуруҳдаги барчани бир хил ўринда кўрамиз ва ҳеч қачон жамоа ажратмаймиз”.

Ким Пан Гон (Гонконг термаси бош мураббийи): “Гонконг 1968 йилдан бери Осиё чемпионатида қатнаша олмаяпти. Бу эса жуда узоқ муддат ҳисобланади. Биз БААдан қўрқаётганимиз йўқ, аксинча, уларга яхши “совға” тайёрлаш ниятимиз бор. Тан олиш керак, БАА қитъадаги энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Агар ғалаба қозонсак, бу биз учун тарихий натижа бўлади”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика