Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар News

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “D” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Яман – Қатар
19:45. Баҳрайн – Малайзия

“D” гуруҳида Баҳрайн 7 очко билан биринчи, Қатар 6 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Малайзия ҳисобида 4 очко ва охирги ўриндаги Яман ҳисобида 0 очко мавжуд.

Энтони Хадсон (Баҳрайн термаси бош мураббийи): “Малайзияга қарши беш нафар асосий футболчимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозонсак, Осиё Кубогига йўлланма оламиз, буни шогирдларим жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Ўйлайманки, майдонга тушадиган ҳамма ўйинчиларимиз ўзларининг энг яхши хислатларини намойиш эта олишади. Малайзиядаги баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этгандик, энди уйда ғалаба қозонмасак бўлмайди.

К.Ражагобал (Малайзия термаси бош мураббийи): “Бу ерга фақат ғалабани кўзлаб келдик. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Тўғри, биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин жамғарилган 4 очко билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз ўзимизга янада кўпроқ эътибор қаратилишини истаймиз. Токи гуруҳдан чиқиш имконияти бор экан, охиригача курашамиз”.

Фаҳад Тани (Қатар термаси бош мураббийи): “Ўтган турда Яманни 6:0 ҳисобида мағлуб этдик. Аммо бу билан уларни камситиш керак эмас. Навбатдаги ўйинга аввалги натижани унутган ҳолда қарашимиз керак. Шундагина яна бир марта ғалаба қозона оламиз”.

Сами Нааш (Яман термаси бош мураббийи): “Бу ўйин саралашда дастлабки очкони қўлга киритиш учун жуда яхши имконият. Олдимизда учта баҳс қолди ва қайсидир ўйинда очко қўлга киритсак, бундан жуда мамнун бўлардик. Яманда футбол ривожланиши учун ҳам Қатарни мағлуб этишга уриниб кўрамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика