Latest news

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Осиё кубоги-2015. Рақибимиз - КХДР терма жамоаси News

Осиё кубоги-2015. Рақибимиз - КХДР терма жамоаси

Гуруҳдаги биринчи учрашуви КХДРга қарши ўтказамиз. Ушбу жамоа билан охирги жаҳон чемпионати саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2 ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучганмиз.
Бироқ ўтган йили кам баҳсларда иштирок этгани туфайли “Чоллима” ҳақида маълумот унчалик кўп эмас. Уларнинг мусобақага қандай тайёрлангани тўғрисида етарлича ахборот тарқатилмади. Фақат жамоа таркибини билиб олдик. Октябрь ойида КХДР Дубайда йиғин ўтказди ва ўшанда 3 ўртоқлик беллашувида майдонга тушганди. Терма жамоамиз мураббийлари фақат ўша беллашувлардан келиб чиққан ҳолда рақиб ҳақида тасаввурга эга бўлганлар. Биз бу жамоанинг қандай ўйин услуби ва таркибни танлаши мумкинлиги тўғрисида учрашув олдидан чоп этиладиган навбатдаги сонимизда маълумот келтириб ўтамиз. КХДР Осиё Кубогининг энг сирли жамоаларидан бири. Ҳаммасини 1-тур ўйинида кўриб, баҳо беришимиз мумкин.

КХДР терма жамоаси
Лақаби:
“Чоллима”
Бош мураббийи: Жо Тонг Соп
Сардори: Ри Мён Гук
ФИФА рейтингида ўрни: 150
Энг юқори ўрни: 57 (1993 йил ноябрь)
Энг қуйи ўрни: 181 (1998 йил ноябрь)
Биринчи учрашуви: Хитой – 1:0 (Пекин, Хитой, 1956 йил 7 октябрь)
Энг йирик ғалабаси: Гуам – 21:0 (Тайпей, Хитой Тайпейи, 2005 йил 11 март)
Энг йирик мағлубияти: Португалия – 0:7 (Кейптаун, ЖАР, 2010 йил 21 июнь)
Жаҳон чемпионатида 2 марта иштирок этган. Осиё Кубогида 3 бор қатнашган ва 1980 йил ярим финалга етиб келган.
КХДР бош мураббийи бўлган Юн Жон Сунинг ОФК томонидан дисквалификация қилингани сабабли Жо Тонг Соп бу вазифани бажаришга киришадиган бўлди. У 2010 йил КХДР ёшлар терма жамоасини қитъа чемпионига айлантирган. 2011 йил Қатарда ўтган Осиё Кубогида терма жамоани бошқарган. Ўшанда жамоа бирорта гол урмасдан мусобақани тарк этганди. Соп бу сафар қандай натижага эришиши кузатамиз.

Жо ТОНГ СОП
Туғилган санаси:
01.05.1969
Туғилган жойи: Пхеньян
Бошқарган жамоалари: КХДР ёшлар терма жамоаси, КХДР миллий терма жамоасида ёрдамчи ва бош мураббий.
Терма жамоа таркиби 20 нафар маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган ва 2 нафар легионердан иборат.

Футболчиларнинг асосий қисми “Римёнгсу” ва “25 апрель” клубларидан чақирилган. Ушбу 2 жамоадан 14 ўйинчи жалб этилган. Шунингдек, 2 нафардан Япония ва Швейцария чемпионатида тўп тепадиган легионерлар ҳам таклиф қилинди. Асосий юлдуз Жон Тай Се эса Жанубий Корея фуқаролигини ҳам таклиф қилгани ва ушбу давлат чемпионатида ўйнаётгани туфайли КХДР термасига жалб этилмайдиган бўлди. Японияда таваллуд топган ўйинчи айни пайтда “К” лигада ўйнаяпти. Терма жамоада Ри Мён Гук, Ча Жон Хёк, Жон Кван Ик, Пак Сон Чол, Пак Кван Рёнг сингари футболчилар етакчилар ролида гавдаланади. 22 футболчидан 11 нафари терма жамоада ҳали 5та ҳам ўйин ўтказиб улгурмаган. Демак, жамоа таркиби 2014 йил тубдан янгиланган десак муболаға бўлмайди. Уларни миллий чемпионатдаги иштироклари асосида танлаб олишган. КХДР жамоалари Осиё клублар мусобақаларида иштирок этишмайди.

Дарвозабонлар

1. Ри Мён Гук

54

0  Пхеньян Сити

18. Ри Кван Ил

0

0  25 апрель

22. Жу Кван Мин

14

0  Римёнгсу

Ҳимоячилар

2. Ри Чанг Хо

0

0  Римёнгсу

3. Жан Сон Хёк

10

2  Римёнгсу

4. Жон Кван Ик

30

2  Амрокганг

5. Хан Сон Хёк

3

0  Римёнгсу

6. Ро Хак Су

12

2  Римёнгсу

13. Сим Хён Жин

9

1  25 апрель

15. Жан Кук Чол

0

0  Хваебул

16. Ча Жон Хёк

45

1  Вил, Швейцария

Ярим ҳимоячилар

7. Ри Сан Чол

2

2  Римёнгсу

8. Рян Ёнг Ги

21

4  Вегальта Сендай, Япония

9. Пак Сон Чол

28

8  Римёнгсу

11. Жон Ил Гван

25

6  Римёнгсу

19. Ри Ёнг Жик

0

0  Токушима Вортис, Япония

21. О Хёк Чол

3

1  25 апрель

Ҳужумчилар

10. Пак Кван Рёнг

12

3  Базель, Швейцария

12. Ом Чол Сон

1

0  25 апрель

14. Кё Сон Хёк

2

1  25 апрель

17. Со Хён Ук

3

0  25 апрель

20. Чой Вон

0

0  Хваебул



Беҳзод Назаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика