Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди News

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Сидней шаҳрида кейинги йил Австралияда бўлиб ўтадитган Осиё Кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланадиган маросимни сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Қуйидаги ҳавола орқали қуръани онлайн томоша қилиш мумкин.

ЯНГИЛАШ

Қуръада 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади. Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш эга:

1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон;
2-саватча: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони;
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ;
4-саватча: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби.




Ўзбекистон байроғини кўрдингизми?


Афсуски СПОРТ телеканали маросимни жонли равишда намойиш этмайди. Бу ҳақда телеканал ходимлари маълумот беришди.

Сайтимиз ходимлари қуръадан олдин ўз тахминларини эълон қилишди. СИЗ ҳам тахмин қилиб кўринг-чи.




Ҳозирда "Сидней" клубида фаолият олиб бораётган италиялик Алессандро Дель Пьеро Осиё Кубоги-2015нинг элчиси ҳисобланади.




Қуръа ташлаш маросими мана шу саҳнада бўлиб ўтади.




Маросимнинг бадиий қисми бошланди. Саҳнада Австралиянинг тарихий аждодлари ҳисобланган "аборигенлар" рақсларни намойиш этишмоқда.

Алессандро Дель Пьеро, Шинжи Оно ва бир қатор футболга алоқадор шахслар иштирок этган Осиё Кубоги-2015га бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.



Саҳнага бошловчилар Барбара Бранц ва Марко Боснич чиқиб келишди. Боснич Австралия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ҳисобланади.



ОК-2015 маҳаллий ташкилий қўмитаси раиси Франк Лови Ас йиғилганларга мурожаат қилмоқда.

Навбат ОК-2015 ташкилий қўмита раиси Султон Аҳмад Шохга. У ҳам мусобақа ҳақда ўз фикрларини билдирмоқда.

Осиё Кубогининг олдинги финаллари ва ғолиблари ҳақидаги видео ролик намойиш этилди.



Йиғилганлар зерикиб қолишмаслиги учун яна қўшиқ, тўғрироғи мусиқа.



Энди эса қитъа чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларни таништиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 учрашувлари Брисбен, Ньюкасл, Сидней, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида ўтказилади.



Австралиялик футболчи Бретт Эмертон саҳна марказига Осиё кубоги олиб чиқиб жойлаштирди.

Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча терма жамоаларга аталган видеолавҳалар намойиш этилмоқда. Ўзбекистоннинг навбати келганида Гейнрихнинг ОК-2011да Жанубий Кореяга урган голи намойиш этилди.



ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей саҳнага ироқлик Юнус Маҳмуд ва япониялик Такеши Фукунишини таклиф қилди. Иккала футболчи ҳам ўз терма жамоаси билан Осиё Кубогини қўлга киритган. 


ДИҚҚАТ МАРОСИМ БОШЛАНДИ.

"А" гуруҳи: Австралия, Жанубий Корея, Уммон, Қувайт
"В" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Хитой, КХДР
"С" гуруҳи: Эрон, БАА, Қатар, Баҳрайн
"D" гуруҳи: Япония, Иордания, Ироқ, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби

Маросим якунланди. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат.

ЯНГИЛАШ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика