Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар News

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаровнинг профессионал футболдаги маршрути қайси йўналиш бўйича кечган?

Жавоб: "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Сеул" (Ж.Корея), "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сеонгнам" (Ж.Корея), "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея), "Локомотив", "Истиқлол" (Эрон), "Сепахон" (Эрон), "Жетису" (Қозоғистон) ва "Металлург". 


Савол: Осиё чемпионлар лигасида энг тезкор гол муаллифи ким?

Жавоб: Себастьян Куинтана. "Лаҳвия" футболчиси 2013 йилнинг 9 апрель куни "Пахтакор" дарвозасини 9-сониядаёқ ишғол қилганди. Бу рекордни шундан бери ҳеч ким янгилагани йўқ. 


Савол: 2018 йил аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида ким ғолибликни қўлга киритган?

Жавоб: Япония аёллар терма жамоаси. Япониялик қизлар финалда Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу албатта, ҳаммамиз яхши билган "Пахтакор" марказий стадиони. 34 минг мухлисга мўлжалланган ушбу ўйингоҳда 2008 ва 2010 йилларда U-16 Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтган. 


Савол: Осиё чемпионлар лигасида нечта жамоа ютқазмасдан чемпион бўлган?

Жавоб: Тўртта жамоа. Булар - "Ал Иттиҳод" (2005), "Урава Редс" (2007), "Гамба Осака" (2008) ва "Ульсан Хюндай" (2012).


Савол: Қатар, Қувайт, Ироқ, Хитой. Бу жамоалардан қайси бири Осиё Кубогида ғолиб бўлмаган?

Жавоб: Хитой. Қатар 2019 йилги мусобақада ғолиб чиққанини яхши биласиз. Қувайт 1980 йил, Ироқ эса 2007 йил Осиё Кубогида зафар қучган. Хитой терма жамоаси 1984 ва 2004 йил финалга боришига қарамай ғалаба қозона олмаган. 


Савол: ЖЧ-2002да Жанубий Корея пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этганида кореяликлардан ҳал қилувчи зарбани ким берган?

Жавоб: Жамоа сардори Хонг Мюнг Бо. "Гвангжу" стадионида кечган баҳсда Жанубий Корея Испанияни мағлуб этиб шов-шувли тарзда ярим финалга йўл олганди. 


Савол: Бу қайси клубнинг логотипи?

Жавоб: Бу логотип Эроннинг "Персеполис" клубига тегишли.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика