Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди News

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди

Tags :  ЭронVAR
Эрон футбол федерацияси миллий чемпионат ўйинларида VARдан фойдаланишни мақсад қилганди.

Ҳатто бу ҳақда федерация раҳбари Меҳди Таж журналистларга расмий маълумот ҳам берганди. Аммо мутасадди раҳбарлар ҳозирча бундай фикрдан воз кечишди. Бунга сабаб ҳар бир учрашувда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хҳатоларнинг кўплигида.

Федерация президенти декабрда VAR тўртта стадион - Теҳрондаги "Озоди", Исфаҳондаги "Нақши Жаҳон", Аҳваздаги "Фулад Арена" ҳамда Маҳшаддаги "Имом Ризо"да ишлашини айтиб ўтганди.

Лекин шу пайтгача VAR ҳеч бир стадионда синаб кўрилмади. Аввалги турда ўтказилган "Фулад" - "Персеполис" 2:1 ва "Нассажи Мазандаран" - "Тракторсози" 1:1 баҳсларида ҳакамлар "Персеполис" билан "Тракторсози" зарарига ишлаган бир нечта қарорлар қабул қилишди. Бу эса икки клубнинг норозилигига олиб келди.

Федерация миллий чемпионатда VAR қўлланилса ҳар бир ўйинда кўп марта тўхталиш бўлишини, бунинг оқибатида ўйин секинлашиб қолишини айтмоқда. Шу боис Эрон чемпионатида ҳозирча VAR ишлатилмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика