Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  15 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  5 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади News

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади

Tags :  ОЧЛОФК
Кеча ОФКда катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан иккита масала кўрилди. Биринчиси, 2021 йилдан бошлаб ОЧЛда жамоалар сони оширилиб 40тага етказилади. Маълумки, ҳозир бу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этяпти ва жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган. 

ОФК қитъада ОЧЛ нуфузини янада кўтариш мақсадида иштирокчилар сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу дегани ҳар бир минтақага яна биттадан гуруҳ қўшилади. Лекин жамоалар сонини ошириш рейтингда юқори олтиталикда турган давлатларга таъсир қилмайди. Бу дегани Ўзбекистонга 2021-2022 йилги мавсумлар учун 1+1 берилади. ОФК янги гуруҳ қўшишда асосан Иордания, Туркманистон, Ливан, Бангладеш, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларга эътибор қаратади. 

Иккинчи масала бу аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна тўртта жамоа қўшилади ва шу билан иштирокчилар сони 12тага етказилади. Навбатдаги мусобақани ўзида қабул қилиш учун учта давлат ариза топширган: Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон. Фақат ҳозирча аёллар футболи бўйича кейинги қитъа биринчилигининг қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика