Latest news

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади? News

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?

Осиё чемпионлар лигаси яқинлашгани сайин коментларда "Гуруҳдан нечта жамоа чиқади?" деган савол кўп бериляпти.

Шу боис мазкур саволга жавоб бериб кетамиз. Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан Осиё чемпионлар лигасида клублар сони оширилди. Шу пайтгача гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40та жамоа иштирок этмоқда.

Бу дегани 40та клуб 4тадан 10та гуруҳга бўлиб чиқилди. Шундай қилиб Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ юзага келди. ОЧЛ янги регламентига мувофиқ гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, ҳар икки минтақадан 3тадан энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиблари чиқади. 

Яъни, Ғарб минтақасидан 5та биринчи ўрин эгаси ва энг яхши 3та иккинчи ўринни олган жамоа, Шарқ минтақасидан ҳам 5та гуруҳ пешқадами ва 3та энг яхши иккинчи ўрин эгаси - жами 16та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Олдинги 32талик тизимда гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари нимчорак финалга йўл оларди. Энди бўлса 5та гуруҳдан 3та иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа чиқяпти. Бу эса кураш янада кескин кечишини англатади. Эндиликда "Пахтакор" ва АГМК фақат ўз гуруҳидаги ўйинлар билан овора бўлиб қолмайди, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боради.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика