Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  101 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  3 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса... News

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса...

Январь ойида биринчи марта бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг қитъа чемпионатига тайёргарлик кўришни рақибларимиз бошлаб юборишган.
Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамизга тўхталсак. Айни пайтда ушбу мусобақада қайси терма жамоамиз қатнашиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Бўлганда ҳам бирор тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти. Ўтган йили бўлиб ўтган саралаш беллашувларида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўйинчилар майдонга тушишганди. Таркиб 1991 ва 1992 йилларда таваллуд топган футболчилардан шакллантирилганди. Аслида шу йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши зарур бўлган турнирни ОФК келаси йилнинг январь ойига кўчирди. Шундан кейин бу турнирга тайёргарлик қандай бўлиши ва унда кимнинг иштирок этиши мавҳум бўлиб қолмоқда. Евстафеев энди ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш беллашувларига ҳозирлик кўриш билан банд. Ёки ёзда Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар терма жамоаси учун халқаро мактаб вазифасини ўтаб бериши мақсадида Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган терма жамоани унга юбориш мумкин. Бироқ бошқалар 2 ёш катта футболчилар билан иштирок этиб, бизни доғда қолдирган тақдирда навбатдаги мусобақа олдидан рейтингдаги ўрнимиз кескин тушиб кетиши мумкин. Чунки ОФК ёшлар ўртасидаги турнирлар учун саватларни жамоаларнинг аввалги чемпионатдаги натижалари асосида тузиб чиқади. Бундай ҳолатда 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш вазифасини ўтаб берадиган навбатдаги мусобақада ўта қийин гуруҳдан ўрин олиш қолишимиз эҳтимоли катта бўлади. Бошқа тарафдан эса 1991 ва 1992 йилларда туғилган футболчилар бу йил умуман йиғилишмаган. Қисқаси, “Терма жамоалар маркази” бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал этиши даркор. Акс ҳолда, Уммондаги салбий натижа навбатдаги Олимпиадага боришимизга тўсиқ қўйишни бошлайди. Эҳтимол, 1991 йилдан кейин турли йилларда таваллуд топган ҳақиқий терма жамоа ташкил қилинар. Яъни, 1992, 1992, 1993 ва 1994 йилларда туғилган энг маҳоратли футболчиларни бир жамоага жамлаб, иккинчи терма жамоа ташкил этилар. Бу ҳам анча фойдали бўларди, ҳам жамоа савияси юқорироқ бўлиши турган гап.

Уммонда терма жамоамиз гуруҳ ўйинларини Сиб шаҳрида жойлашган стадионда ўтказади. Бу шаҳар пойтахт Маскатга яқин. Рақиблардан Ироқ жиддий тайёргарликни бошлаб юборган. Улар аввалги ойда Баҳрайнни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Шу ойда Индонезия, Қувайт ва Ливия билан халқаро турнирда тўқнаш келишади. Саудия Арабистони терма жамоаси баъзи-баъзида йиғин ўтказяпти. Уларда таркиб “Ал Аҳли” ва “Ал Иттиҳод”дан йиғилган ўйинчилар эвазига шакллантирилган. Португалиянинг “Бейра Мар” ва “Лейрия” клубларида ўйнаётган футболчилар ҳам бор. Хитойнинг тайёргарлиги ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас. Терма жамоамиз 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика