Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Жамшид Искандеров: "Финалда ютишни истаймиз"
10 jan 2014 08:08
News
Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Жамшид Искандеров: "Финалда ютишни истаймиз"
Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа ўзгача руҳда Уммонга кетмоқда. Ҳаммада ишонч ва ижобий натижа учун курашувчан ҳолатда. Биринчи ўйин бизга мураккаб бўлади. Бундан ўтиб олсак нисбатан босим камаяр эди. Тайёргарлик ва жисмоний ҳолатимиз борасида муоммо бўлмайди" - дея фикр билдириб ўтади Жамшид Искандеров
- Қисқа фуpсатда йиғилган жамоамиздан қандай натижа кутсак бўлади?
- Қисқа фуpсат эмас. Кўпчилик футболчилар аввал ҳам терма жамоада бирга ўйнаган. Тажриба борасида ҳам яхшигина кўрсаткичга эга терма жамоамиз. Натижа учун курашамиз.
- Шахсан сиз ушбу терма жамоада Осиё чемпионатида нималарни кутмоқдасиз?
- Жамоамиз билан финалда ютишни истаймиз. Юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келмоқчимиз. Бу чемпионат Бразилиядаги Олимпияда учун катта кўприкдир.
- Рақибларни ўрганиб чиқиб қандай ҳулосаларга келдиларингиз?
- Турнирдаги барча жамоаларда имконият бир хил. Япония, Эрон каби кучли жамоалар бор. Гуруҳдаги ҳамма жамоа бир хил холатда ва биринчи турдан сўнг деярли 80 фоиз нарса ҳал бўлса керак. Шу боисдан биринчи ўйин аҳамияти юқори деган бўлар эдим.
Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments