Latest news

01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  3 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  9 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  161 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  1

Осимхендан ақлбоварқилмас мавсум: нигериялик қандай қилиб "Наполи"ни чемпионликка етакламоқда (мутолаа учун) News

Осимхендан ақлбоварқилмас мавсум: нигериялик қандай қилиб "Наполи"ни чемпионликка етакламоқда (мутолаа учун)

Неаполликлар форвардининг фаолиятидаги энг яхши мавсуми ҳақида.

"Наполи" узоқ вақтдан бери доим нимадир етмайдиган клуб эди. Неаполликлар бир неча бор скудетто атрофидан ўтишди, аммо умуман унга яқинлаша олишмади. "Адзурри" жорий мавсум чемпионликни ютиш учун аҳил жамоага ўхшайди.

Ҳозирги "Наполи" таркибидаги муҳим ўйинчилардан бири Виктор Осимхендир. Нигериялик Неаполь клубидаги энг самарали ўйинчи ҳисобланган ҳолда, фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда.

Осимхеннинг Европадаги саёҳати "Вольфсбург"дан бошланди, аммо футболчи у ерда энг яхши пайтларини ўтказмаган. Виктор немис клуби сафида фақатгина 16та ўйинда майдонга тушган ва самарали ҳаракат қайд этолмаган.

"Бўрилар" ушбу ҳамкорликдан ҳеч нарса чиқмаслигини кўргач, футболчини Бельгиянинг "Шарлеруа" жамоасига ижарага юборишган. Нигериялик у ерда 36та ўйинда 20та гол уриб, анча яхши иштирок этди. Бельгиядаги муваффақиятли мавсумдан сўнг форварднинг Европадаги истиқболли фаолияти ойдинлаша бошлади.



"Шарлеруа" 2019 йилнинг июлида ҳужумчини атиги 3,5 млн еврога харид қилди. Бельгияликлар шу билан бирга ўйинчини бир ойдан сўнг "Лилль"га 24,5 миллионга сотишди. Осимхен француз клубида фақатгина битта, аммо муваффақиятли мавсум ўтказди.

Виктор Лига 1 доирасидаги 27та ўйинда 13та гол ва 5та ассист қайд этди. У 2019/20 йилги мавсум сўнггига кўра "Лилль"нинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Ишлар яхши кетаётганди, аммо ёш форвардни жуда ҳам ўз сафида кўришни истаган "Наполи" пайдо бўлди. Неаполликлар одатда катта битимлар қилишмайди, аммо нигериялик учун рекорд миқдордаги 75 млн евро тўланди.

Осимхеннинг трансфер нархи жуда юқори эди, айниқса Италия чемпионати бўйича олганда, аммо Виктор ўзига сарфланган пулларни тезлик билан оқлашни бошлади. У ўзининг А Сериядаги иккинчи ўйинидаёқ илк ассистини қайд этди, учинчисида эса илк голини урди.

Ҳужумчи 2019/20 йилги мавсум Италия чемпионатида 10та гол урди. Агар елкасидаги жароҳат бўлмаганда, катта эҳтимол бундан ҳам кўпроқ бўлган бўларди. Нигериялик кейинги мавсумда 4та гол кўпроқ урди ва А Сериянинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди.



Жорий мавсум Осимхеннинг фаолиятидаги энг яхшисидир. 24 ёшли форвард ҳозирда Италия чемпионатида 18та тўп киритди, мавсум сўнггига қадар эса ҳали анча бор. Виктор энг яқин таъқибчиси Лаутаро Мартинесдан 5та гол ўзиб кетган ҳолда, А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Агар топ лигаларни олиб қарасак, нигериялик миллий чемпионатларида 15тадан гол урган Килиан Мбаппе ва Роберт Левандовскидан кўпроқ тўп киритган. Ундан кўп фақатгина Эрлинг Холанд урган, аммо норвегияликда ўта ақлбоварқилмас рақамлар: АПЛдаги 23та ўйинда 26та гол.

Осимхен жорий мавсум 90 дақиқада ўртача 1,02та тўп киритади. Ундан баландроқ кўрсаткич фақатгина Холанд (1,37/90) ва Жованни Рейна (1,05/90)да. Аммо, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси "Наполи" форвардига қараганда анча кам ўйин амалиёти олмоқда.

Виктор А Серияда дарвоза томон 32 бор аниқ зарба берган. Ундан кўпроқ фақатгина Лаутарода (33). Нигериялик шу билан бирга 19 бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолган. Бу офсайд бўйича А Сериядаги учинчи кўрсаткич. Ҳужумчи бусиз кўпроқ уриши ҳам мумкин эди.



Жароҳатдан сўнг октябрда қайтган Осимхен неаполликлар сафида деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Виктор А Сериядаги сўнгги еттита ўйинда гол урди, улардан иккитасида дубль қайд этди. Нигериялик "Сассуоло"га қарши ўйинда ўзининг 100-голини урди.

У бу маррага Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўра тезроқ етиб келди, аммо барибир Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппечалик тез эмас. "Наполи" форварди ҳар мавсум ўзини кўпроқ намоён қилмоқда, бу эса топ-клублар эътиборини тортади. Аммо, неаполликлар футболчини сотишни қатъий рад этишмоқда.

Албатта, "Наполи"да умуман олган юқори ҳужум салоҳияти борлиги Осимхенга яхши натижалар кўрсатишда ёрдам бермоқда. Неаполликлар бутун жамоа бўлиб А Серияда мавсум давомида 56та тўп киритишди. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткич ва ундан кейин келаётган "Интер"дан 12та гол кўпроқ.

Шунга мос равишда, "адзурри" рақиб дарвозаси томон кўпроқ (187) зарба беришган. Бундан ташқари, "Наполи" таркибида А Сериядаги энг яхши ассист ҳаракат қилмоқда – 10та гол ва 9та ассист қайд этган Хвича Кварацхелия.



Осимхен ва Кварацхелия ҳужумда яхши дуэт ҳосил қилишмоқда. Балки Европадаги энг яхшиларидан биридир. Викторга келсак, ОАВ унга топ-клубларнинг қизиқиши ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда. Нигериялик бўйича ёзда кўпроқ таклифлар бўлиши катта эҳтимол, айниқса неаполликлар скудеттони ютишса. Аммо, бу ўйинчига керакми?

Катта эҳтимол билан, йўқ. Футболчида ҳозирда барчаси бор: мураббий ишончи, жамоадаги муҳим роль, мухлисларнинг муҳаббати. Янги клубда эса барчасини бошидан бошлашга тўғри келади. Асосий савол эса нега, агар "Наполи" ҳозироқ миллий ва Европадаги турнирлардаги ғалабага даъвогарлик қилса.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика