Latest news

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

"Ўша пайт музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди" News

"Ўша пайт музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди"

Бир пайтлар "Арсенал" сафида ўзига хос ўйинлари билан мухлислар диққатини тортган ва кейинчалик "Барселона" ўтиб аста-секин пастга шўнғиган ярим ҳимоячи Алекс Сонг билан боғлиқ кичик тарихни ёдга оламиз.

"17 ёшимда "Арсенал"га келганимда биринчи профессионал шартномамни имзолаганман ва 15 минг евро олганман. Ўшанда мен эйфорияда эдим.

Сиз 4000 евродан 15000 га кўтарилган ёш ўйинчини тасаввур қилишингиз мумкин. Ўша палладаги эйфория сабаб мен "Арсенал"нинг буюк ўйинчилари каби йўл тутишни хоҳладим.

Бир куни машғулотга келдим ва Тьери Анри қандай бриллиант машинада келганини кўрдим. Жин урсин, ахир бу "Lincoln Navigator" (ҳозирги нархи тахминан 100 минг доллар атрофида). Мен ҳеч нарсага қарамай худди ўша машинадан олишим керак деб ўйладим.

Футболчи бўлсангиз автомобил харид қилаётганда бази ҳужжатларга қўл қўйишни ўзи кифоя. Улар сенга машинани беришади ва пулларни маошимдан олиб қолаверишади.

Лекин, орадан 2 ой ўтиб мен автомобилни қайтариб берганман. Чунки, бу бензин сарфи жуда юқори бўлган Америка машинаси эди. Музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди. Сабаби, ҳамма пулларим ёқилғига кетарди. Мен уларга қимматбаҳо автомобилни қайтариб берганман ва ўрнига "Toyota" беришларини сўраганман.

Машина алмаштирганимдан кейин машғулотга келганимда Тьери мендан сўради: "Сон, машинанг қани?". Мен эса унга шундай жавоб қайтардим: "Бу менинг даражамдаги машина эмас".

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика