Latest news

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

"Осер" Франция Биринчи лигасига йўл олди! News

"Осер" Франция Биринчи лигасига йўл олди!

Франция чемпионтининг 1- ва 2-лигалари ўртасида ўтиш учрашуви ўтказилди.

Ўтиш ўйинида Лига 1 да 18-ўринни эгаллаган "Сент-Этьен" ҳамда Лига 2 нинг 3-ўрин соҳиби "Осер" ўзаро беллашди. 

Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб ўйинида Амза Сахининг 51-дақиқада киритган голи билан "Осер" жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ Махди Камара 76-дақиқада Кривеллининг узатмасидан унумли фойдаланиб, тарози паллаларини мувозанатга келтириб қўйди. Шу тариқа, иккинчи ўйиннинг асосий вақти ҳам биринчиси сингари 1:1 ҳисобида поёнига етди. Қўшимча вақтларда ҳам таблодаги рақамлар ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида "Осер" клуби зафар қучиб, асосий дивизонга йўлланмани қўлга киритди. "Сент-Этьен" эса иккинчи лига сари равона бўлди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика