Latest news

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  15 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  19 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк" News

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк"

Ўзбекистонлик футболчи ҳақида рус журналистининг фикри.

"Metaratings" журналисти "Навбаҳор" футболчиси Иван Соловьев билан "Спартак"нинг дастлабки янги футболчиси ҳақида гаплашди. Ёдингизда бўлса улар бир жамоада ўйнашганди ва кейинчалик Остон "Локомотив"га ўтиб кетганди.

"Ўрунов билан ярим йил ўйнадим. Остон - ўзбекча Халк. Унинг оёғидаги мушаклари Халкники каби. У - иқтидорли футболчи. Агарда "Спартак"да унга пас беришни ўргатишса, топ-футболчига айлана олади.

Ўрунов майдонда Зобниннинг позициясида ўйнайди. Остонда тезлик ҳам дриблинг ҳам етарлича. Асосийси, унга пас ўйнашни ўргатиш керак. Агарда у жамоага мослашиб кетса, мавсумнинг асосий кашфиётига айланади.

Зарбаси ҳам жуда қаттиқ. У Халк бўлади, бунга кафолат бераман, фақат ўзбекча Халк. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан урган голи ёдимда. Ўрунов - ҳақиқий машина.

Остон русчада қандай? Мен ўзбекчада қандай гапирсам у ҳам русчада шундай тутилиб қолади. Муҳими русчани тўлиқ тушунади, бироқ жавоб беришга қийналади. 

Лекин бу Остоннинг хотиржамлигига таъсир ўтказа олмайди, жуда яхши йигит. Шунчаки кўнглидаги бор гапини тўғри тушунтира олмайди. Бироқ у барчанинг гапини индамай тинглайди.

Ҳеч қиси йўқ, "Спартак"да унга русчани тезда ўргатишади ва тез-тез дўконга ҳам жўнатишади. Барчаси яхши бўлиб кетади.

Остон - ҳақиқий профессионал, умидларни оқлайдиган йигит. Ичмайди, чекмайди, қизлар билан гаплашиб юрганини кўрмаганман. Тилла бола. У "Спартак"да кўп нарсага эришишига ишонаман", - деди Соловьев.

Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика