Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ўртоқлик учрашувидаги рақибимиз. Австралиянинг 31 футболчидан иборат рўйхати маълум News

Ўртоқлик учрашувидаги рақибимиз. Австралиянинг 31 футболчидан иборат рўйхати маълум

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэхэм Арнольд Қувайт мезбонлик қиладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичининг кейинги ўйинлари учун таркибни эълон қилди.

Рўйхатдан жами 31 футболчи ўрин олган. Улар орасида маҳаллий ўйинчилар ҳам, легионерлар ҳам бор. Шуни айтиш лозим, Австралия терма жамоаси сўнгги 18 ой деганда илк марта йиғилди. Терма жамоага легионерлар 17та турли клублардан таклиф этилган.


Дарвозабонлар:

Мэттью Райан ("Арсенал", Англия)

Эндрю Редмайн ("Сидней ФК", Австралия)

Лоуренсе Томас ("Сондерийске", Дания)

Дэнни Вукович ("Генк", Бельгия)


Ҳимоячилар:

Азиз Беҳич ("Кайсериспор", Туркия)

Милош Дегенек ("Црвена Звезда", Сербия)

Райан Грант ("Сидней ФК", Австралия)

Трент Сейнсбури ("КВ Кортрийк", Бельгия)

Брэд Смит ("Сиэтл Саундерс", АҚШ)

Харри Соуттар ("Сток Сити", Англия)

Куртис Гуд ("Мельбурн Сити", Австралия)

Жэймс Холланд (ЛАСК, Австрия)

Фран Карачич ("Брешия", Италия)

Райан Макгован ("Сидней ФК", Австралия)

Руон Тонгйик ("Сентрал Коуст", Австралия)


Ярим ҳимоячилар: 

Брэндон Боррелло ("Фортуна Дюссельдорф", Германия)

Кеннет Дугалл ("Блэкпул", Англия)

Айдин Хрустич ("Айнтрахт", Германия)

Жэксон Ирвин ("Хайберниан", Шотландия)

Авер Мабил ("Мидтьюлланд", Дания)

Дени Женро ("Макартур", Австралия)

Крис Икономидис ("Перт Глори", Австралия)

Райли Макгри ("Бирмингэм", Англия)

Коннор Меткалф ("Мельбурн Сити", Австралия)


Ҳужумчилар: 

Мартин Бойл ("Хайберниан", Шотландия)

Митчел Дюк ("Вестерн Сидней", Австралия)

Адам Таггарт ("Серезо Осака", Япония)

Апостолос Жанну ("ОФИ Крете", Греция)

Мэттью Леки ("Герта", Германия)

Жэйми Макларен ("Мельбурн Сити", Австралия)

Никита Рукавица ("Маккаби Хайфа", Исроил)


Австралия МТЖ Қувайтга йўл олишдан олдин Дубайда йиғин ташкил этади. Йиғин доирасида 29 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. 

"Соккерузлар" бош мураббийи рўйхатни эълон қилгач шундай деди: "Терма жамоа лагерига кўп футболчилар келиб бўлишди. Бошқалар ҳам келишда давом этмоқда. Ўйлайманки, кучли таркибни Қувайтга олиб кетяпмиз. Нима учун 31 футболчини таклиф этдим? Чунки Қувайтда 12 кун ичида тўртта расмий учрашувда майдонга тушамиз. Шу боис захирамиз қанча кенг бўлса, шунча яхши. Мақсадимиз эса Қувайтдаги ўйинларни юқори нотада якунлаб, кейинги босқичга чиқиш".

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика