Latest news

21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  1 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  0 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  4 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  6 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 News

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0

Бугун Дўрмондаги ўйингоҳда “Қўқон-1912” – “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда жамоамиз сафига кеча келиб қўшилган икки нафар сербиялик ўйинчилар ҳам иштирок этишди. Ҳар икки легионер асосий таркибда майдонга тушди.

Ўйин тўлиқ вакилларимизнинг устунлиги остида ўтганини эътироф этиш жоиз.

Учрашувнинг 42-дақиқасида ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини Маъруф Зокиржонов “Банкирлар” дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ таркиб ўзгарди. Лекин ташаббус барибир қўқонликлар томонида бўлди. Аммо гол уриш борасида омадимиз келмади. Хусусан, 2-бўлимда Носир Отақўзиевнинг урган голи ҳисобга олинмади. Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Бугунги ўйинни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Шу тариқа жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган  ўйин кичик 1:0 ҳисоби билан якунланди.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 (1:0)

Гол:
Маъруф Зокиржонов – 42.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Жалил Кимсанов, Маъруф Зокиржонов, Аваз Маматхўжаев, Отабек Зокиров, Собир Ҳамидов, Абдуллох Олимов, Жавоҳир Сиддиқов, Суҳроб Бердиев.

Захира: Руслан Матниязов, Шохрух Холматов, И. Ғофуров, А. Раҳимов, Достон Турсунов, Нодир Йўлдошев, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Ориф Мамажонов, Иброҳим Раҳимов, И. Абдуғаниев, И. Алимбоев, Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика