Latest news

15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0

Ўртоқлик учрашуви. “Пахтакор” – “Олмалиқ” – 1:1 News

Ўртоқлик учрашуви. “Пахтакор” – “Олмалиқ” – 1:1

Бугун “Чилонзор” сунъий майдонида “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳисобни дастлаб “пахтакорчилар” очишди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Шерзод Каримов жарима тўпидан унумли фойдаланди.

Натижада шу ҳисоб билан томонлар танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи таймда эса ҳар икки жамоа сафида бир нечта ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, “Олмалиқ” сафидаги ўйинчи алмаштиришлар ўз самарасини бериб, 88-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ташақарисидан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа назорат баҳси дуранг натижа билан якун топди.

“Пахтакор” – “Олмалиқ” – 1:1
Голлар:
Ш.Каримов, 17 – С.Бердиев, 88.

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Азамат Абдуллаев, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Абдуллоҳ Олимов, Жавоҳир Соҳибов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Жалол Машарипов, Тимур Ҳакимов.

Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Жалол Саидов, Сергей Рекун, Жасур Ҳакимов, Акрам Баҳриддинов, Игорь Рогованов.  
 
“Олмалиқ”: Мақсатмурот Шомуродов, Абдуқаҳҳор Ҳохиакбаров, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов, Дилявер Абибуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Владимир Радивоевич, Азамат Исроилов, Исроил Эргашев, Шариф Мирзаев.

Захирадан тушганлар: Умид Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Достон Абдураҳмонов, Сарвар Жўраев, Иқбол Акрамов, Суҳроб Бердиев, Александр Лупашко, Зафар Полвонов, Абдумалик Тошпўлатов.

Ҳакамлар: В.Нажафалиев, Р.Шояхметов, О.Абдувасилов.
Назоратчи: А.Попов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика