Latest news

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  1 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  11 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U16 - Польша U16 - 0:1 News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U16 - Польша U16 - 0:1

Бугун Ўзбекистон ва Польша ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин олиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 15 апрель санасида Польша U16 терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси ушбу ўйинда кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 75-дақиқасида киритилди. Ҳимоячилардан бири тўпни дарвозабон Жасурбек Умрзоқовга узатди. Тўп учун курашга кирган Польша ўсмирлари ҳужумчиси Каспер Велниакни алдаб ўтимоқчи бўлган дарвозабон хатога йўл қўйди ва рақиб футболчиси қийинчиликсиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни йиғинга кирган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 апрель куни Польша U16 терма жамоасига қарши Тошкентдаги биринчи назорат учрашувини ўтказганди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви

15.04. 2016, “Жар” стадиони, Тошкент.


Ўзбекистон U-16 – Польша U-16 0:1

Гол
:  Каспер Велниак (75)

Ўзбекистон U16: Жасурбек Умрзоқов, Ихтиёр Холдоров, Абубакир Мўйдинов, Остон Ўрунов, Расул Йўлдошев, Асадбек Собиржонов, Шуҳрат Неъматов, Иброҳим Ғанихонов, Ислом Каримов, Абдуғани Камолов.

Захира: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадали Номозов, Шоҳзамон Хайруллаев, Ғайрат Азизхўжаев, Абдунозир Абдураҳмонов, Дониёр Абдуманнонов, Оҳун Сайфуддинов, Абдуқодир Парпиев, Ҳумоюн Абдусатторов, Баҳром Соатов.

Польша U16: Павел Сокол, Каспер Табис, Симон Залевски, Каспер Ласкош, Матеуш Скрзипчак, Марсел Стефанек,  Прземишлав Баргиел, Каспер Велниак, Хуберт Собол, Михал Скораш, Себастьян Валукиевич.

Захира: Бартош Мрозек, Марцин Грабовски, Матуеш Прасзеник,  Жавиб Кивор, Блазей Старзиски, Тимотеуш Клюпш, Бартломей Кукулович.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика