Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  10 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  240 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Қатарга учта гол урди News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Қатарга учта гол урди

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландда Қатар олимпиячилари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

 

Учрашувнинг 40-дақиқада жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган Бобир Абдихолиқов жарима майдончаси ичидан туриб аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

44-дақиқада жарима майдонига узатилган тўпга Ҳусниддин Алиқулов боши билан зарба бериб, ҳисобни 2 та тўп фарқига оширди - 2:0.

70-дақиқада Бобир Абдихолиқов боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди - 3:0.

78-дақиқада қатарликлар Муҳаммад Ваад томонидан урилган гол билан ҳисобни қисқартиришди - 3:1.

Шундай қилиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадан олдинги сўнгги баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  9 январь куни терма жамоамиз мусобақанинг 1-турини Эронга қарши ўтказади.


Ўртоқлик учрашуви. 

Ўзбекистон U-23 - Қатар U-23 - 3:1

Голлар: Бобир Абдихолиқов 40, - 1:0. Ҳусниддин Алиқулов 44, - 2:0. Бобир Абдихолиқов 70, - 3:0. Муҳаммад Ваад 78, - 3:1.

Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдихолиқов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.
Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Низомиддин Зиёвутдинов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Аброр Исмоилов, Ислом Кенжабоев, Достон Ибрагимов, Ойбек Бозоров, Шароф Муҳиддинов, Азиз Амонов, Миржаҳон Мираҳмадов.



фото: ЎФА матбуот хизмати


Rating: +101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика