Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  3 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон (U-20) - Украина (U-21) 0:2 News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон (U-20) - Украина (U-21) 0:2

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси кеча иккинчи бор Украина ёшлар (U-21) терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Бунга қадар 22 январь куни Украина (U-21) жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган футболчиларимиз 24 январда Озарбайжон (U-20) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Кечаги ўйинда украиналиклар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ёшларимизнинг йиғини 31 январга қадар давом этади. Йиғин сўнггига қадар Равшан Ҳайдаров шогирдлари Сингапур ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Таъкидлаш лозим, мазкур йиғин Ҳайдаров жамоаси учун шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган илк йиғин ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кирган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жўнаб кетган таркиби:

Дарвозабонлар:
Дилшод Ҳамроев («Қизилқум»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Акром Комилов («Бунёдкор»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Иброҳим Абдуллаев («Пахтакор»)
Нодир Йўлдошев («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Рустам Ашурматов («Қўқон-1912»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Отабек Шукуров («Машъал»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)
Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Темур Толипов («Пахтакор»)
Жамшид Ҳошимов («Шўртан»)
Алишер Мирзаев («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика