Latest news

14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  40 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  5 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлубиятга учратди News

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлубиятга учратди

ЖЧ-2014 саралаши 9-тур учрашувига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Хитой терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хитойнинг Хаххот шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Қосимов шогирдлари Улуғбек Бақеов ва Сервер Жепаровнинг голлари эвазига рақибини мағлубиятга учратишди. Ўйинда биринчи бўлиб хитойликлар ҳисобни очганига қарамай, Қосимов шогирллари ўйиндаги устунликни бироз бўлса-да қўлларига олдилар ва 44-дақиқада ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Бу вазиятда, миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақеов чамаси 25 метрлардан кучли зарба йўллаб хитойликлар дарвозабонини ортда қолдирди ва биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида эса, миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров Темур Кападзенинг тўп оширишидан сўнг Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала терма жамоа аъзоларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Сеулда Жанубий Корея миллий терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши 9-тур учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур ўйинда иштирок этиш учун жами 23 нафар футболчини жалб қилган.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ.
6 июнь. Хаххот.
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (1:1)
Голлар:
Ван По (31) - Улуғбек Бақоев (44), Сервер Жепаров (54).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шоҳрух Гадоев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов (Ислом Иномов, 75), Виталий Денисов, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 83), Темур Кападзе (Азизбек Ҳайдаров, 61), Сервер Жепаров (С) (Александр Гейнрих, 61), Санжар Турсунов (Олег Зотеев, 72), Улуғбек Бақоев (Фарҳод Тожиев, 61).
Огоҳлантириш: Фанг Хиолин (30) - Александр Гейнрих (81).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика