Latest news

09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  0 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  8 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 0:1 News

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 0:1

Бундан бироз вақт олдин “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди.

Учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалигида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим ўрталарида Алишер Маҳмудов Азизбек Турғунбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди Шу тариқа футболчилар 2017 йилдаги дастлабки назорат ўйинида 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

"Навбаҳор": Акмал Турсунбоев, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Аббос Отахонов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Зоҳир Пиримов, Ислом Исоқжонов, Фарруҳ Шотурсунов, Равшан Хурсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Маҳмудов, Алишер Саматов, Алишер Мирзаев, Илҳом Бойдедаев, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов.

"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Ислом Иномов, Владислав Косминин, Хуршидбек Мухторов, Шавкат Муллажонов, Раҳматулло Бердимуродов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев, Алимурат Аннадурдиев

Захирадан майдонга тушганлар: Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов, Шохназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов.


“Олмалиқ” билан ўтган учрашувда жамоа сафига бугун келиб қўшилганликлари учун Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга тушишмади. Шунингдек, Мирзоҳид Ғофуров таркибга киритилмаган қолган футболчилар билан биргаликда ҳам ўйинни кузатиш билан чекланди. Эртадан жамоа аъзолари яна икки маҳалдан шуғулланишни давом эттиришади. Навбатдаги назорат ўйини эса 13 январь куни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика