Latest news

00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  2 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  0 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  16 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  12 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  10 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  37 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" - "Олмалиқ" 2:3 News

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" - "Олмалиқ" 2:3

Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида "Нефтчи" ва "Олмалиқ" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
"Нефтчи" - "Олмалиқ" 2:3
Голлар:
Рўзимбой Аҳмедов 20 пенальти, Акмал Холматов 72 - Зафар Полвонов 7, 76, Шакир Зуаги 74 (пен.)

"Нефтчи": Ҳасанов, Пономарёв, Меҳмонов, Бобохонов, Эрматов, Холматов, Мелзиддинов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Акопянц, Рўзимбой Аҳмедов.
Заҳирадан тушганлар: Абдуллох Олимов, Александр Оника, Шерзод Ҳакимов, Отабек Зокиров, Музаффар Музаффаров, Мурод Бобожонов.

"Олмалиқ": Хонимқулов, Жиямуродов, Виталис Смирновс, Дарко станоевич, Хожиакбаров, Сарвар Жўраев, Элдор Эргашев, Шакир Зуаги, Пиримов, Шоаҳмедов, Полвонов.
Заҳирадан тушганлар: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Абдумалик Тошпўлатов, Темур Кагиров, Евгений Гогол, Достон Абдурахмонов, Дилявер Абибуллаев, Никита Павленко, Шариф Мирзаев, Ислом Исоқжонов.

Огоҳлантиришлар: Оника 73 - Шакир Зуаги 44
Четлатиш: Обид Жўрабоев 70, Шакир Зуаги 90


                                          ЯНГИЛАШ


Матнли трансляцияни Толибжон Қосимов ҳамда Хайрулла Холиқов олиб борди.

Учрашув якунланди. "Олмалиқ" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

90. Ана бўмаса, Зуаги ҳам қизил карточкадан бебахра қолмади.

86. Шерзод Ҳакимов бирга бир чиқиб зарба берди, "Олмалиқ" дарвозабони Акмал Ортиқов тўпни қайтариб юборди. Ҳакимов собиқ жамоасига гол ура олмади.

84. "Нефтчи" гол урди, лекин ундан олдин ўйин қоидасини бузишган эди водийликлар. Шунинг учун ҳисобланмади.

Ғайрат Ҳасанов ҳимоячиларга эътироз билдирганича бор, улар рақибни ушлаб қола олишмади.

76. Гооол, Зафар Полвонов дублни расмийлаштирди.

Гооол, 2:2. Шакир Зуаги пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

73. Оникага сариқ ва пенальти.

72. Гоооол, Акмал Холматов жаримадан ажойиб тарзда гол урди. Жўрабоевнинг қўполлигидан сўнг белгиланган жаримани Холматов қойилмақом тарзда бажарди, у жонли девор орасидаги тирқишни топа олди.

70. Обид Жўрабоев қизил карточка олди.

69. Абдуқаххор Хожиакбаров ўнг томондан тўхтатмасдан жуда кучли зарба йўллади, дарвозабон қайтариб юборди.

66. Достон Абдурахмонов жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимда тушган ўйинчи айтарли ўйнамади ҳам. Достон бошидан зарба қабул қилиб олди.

Учрашувни бевосита стадиондан Нўмон Ҳасанов, Шухрат Рахмонқулов, Равшан Хайдаров каби мураббийлар ҳам кузатиб боришмоқда. Шунингдек, бир қатор футбол "кишилари" ҳам шу ерда.

61. Мурод Исмоилов шогирдлари рақиб дарвозаси томон кетма-кет зарбалар беришди. Бир сафар дарвозабон, бир сафар ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўлишди.

60. Санжар Шоахмедовнинг зарбасига куч етишмади.

57. Шакир Зуагининг бош билан берган аниқ зарбасини Ғайрат Ҳасанов ушлаб олди.




55. Ана холос, сал бўлмаса Мелзиддинов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди. У бош билан хавфни бартараф этмоқчи бўлди, лекин кутилмаганда тўп йўналиши ўзгариб дарвоза томон ҳаракатланди, унинг бахтига тўп юқорироқдан ўтиб кетди.

54. Зафар Полвонов биринчи бўлимда гол урган вазиятига ўхшаш ҳолатга чиқиб борган эди, бу сафар Мелзиддинов унга имкон бермади.

53. Акмал Холматов кесма пас билан Умид Қодировни олдинга чорлади, Умиднинг марказ бўйлаб ташлаб берган тўпини Хонимқулов ушлаб олди.

51. Фарғоналиклар аъзоси чап қанотдан кириб бориб зарба бериш учуввн қулай вазиятга чиқиб борди ва анча ноаниқ зарба берди.

49. Ўнг қанотдан "Олмалиқ" футболчиси тўпни оҳистагина Зафар Полвоновга кўтариб бермоқчи бўлганди, ҳимоячи эпчиллик қилди.

Иккинчи бўлим бошланди.


Матнли трансляциямизни ана шундай шароитда олиб бораяпмиз.

Биринчи бўлим тугади, танаффус. Ҳозирча ҳисоб 1:1.

45. "Нефтчи" ўйинчиларидан бири жароҳат олди ва шу заҳоти майдонга шифокорлар қўлда тиббиёт сумкаси билан майдонга тушиб келишди. Афтидан "Нефтчи" шифокорлари матнли трансляциямизни кузатиб боришаётган бўлса керак ))

44. Дилёр Эрматовга нисбатан қоида бузгани учун "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шакир Зуагига сариқ карточка кўрсатилди.

Биринчи тайм тугашига саноқли дақиқалар қолди. Ўйин суръати унчалик юқори эмас. Балки иккинчи таймда тезлашар.

Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик учрашуви "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтяпти. Бу ерда биринчи лиганинг "Истиқлол" клуби уй учрашувларини ўтказади. 

Жарима тўпи тепилди, лекин самарасиз.

40. Рўзимбой Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Нефтчи" жарима тўпини тепади.

38. Санжар Шоаҳмедовнинг ўнг томондан кириб тепган тўпи анча юқори кетди.

37. Умид Қодиров ўнг қанотдан кириб бориб тўпни марказга узатди, лекин Андрей Акопянц тўпни тўхтатиб қола олмади.

35. Учрашувни бошқариб бораётган Бахтиёр Намозов жамоаларга томоқни хўллаб олишга имкон берди. Иссиқ эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Ўртоқлик ўйинига ҳам расмий ўйиндек қараш лозим ташкилий жиҳатдан. "Нефтчи"нинг бирор ўйинчиси жиддийроқ жароҳат олса, нима қилади муз кўтариб юрган шифокор.

28. "Нефтчи" аъзоси Дилёрбек Эрматов жароҳат олиб майдонда ётибди. Фарғоналиклар шифокори ёрдамчиси билан бирга майдонга тушиб келди. Энг қизиғи, бирининг қўлида елим идишда муз, иккинчисининг қўлида бир баколашка сув. Дори-дармон, биринчи ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган тиббиёт воситаларидан асар ҳам йўқ.

Учрашувнинг натижаси ва энг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

7-дақиқада Зафар Полвонов "Олмалиқ"ни олдинга олиб чиқди - 0:1.

20-дақиқада Хожиакбаров ўз жарима майдони ичида Умид Қодировни йиқитди. Белгиланган пенальтини Рўзимбой Аҳмедов аниқ амалга оширди - 1:1.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика