Latest news

16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  7 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2 News

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2

Бугун "Навбаҳор" олий лигада юзага келган кичик танаффусдан фойдаланган холда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан назорат учрашувини ўтказди.
Учрашув биринчи бўлимида гарчи футболчиларимизда бир қатор гол уриш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ҳисобни дастлаб пойтахтликлар очишди. Кахи Махарадзе даст аввал ўйиндаги биринчи голни ўз номига ёздирган бўлса, сўнгра майдон эгаларидан Ойбек Қиличев ўзини кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи бўлимида Ғайрат Жўраев, Леонид Кошелев ва Аюбхон Гаппаровларда гол уриш учун қулай имкониятлар бўлганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлимда мураббийлар тактик усулни ўзгартириб, учта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилишди ва таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу эса ижобий ўзгаришлар олиб келди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам вакилларимиз "шерлар" дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Шулардан иккитасида Гаппаров ва Лупашколар унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. "Лочинлар" ўз иродаларини намойиш этиб, якунда ҳисобни тенглаштирдилар.

Айтиш жоизки, жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев ва Акрам Бахриддинов баъзи сабабларга кўра Наманганда қолишди. Шунинг учун Тошкентга асосий таркибнинг 18 нафар ўйинчиси йўл олди.

Биринчи бўлимда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича кўриниш олди: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев, Тимур Яфаров, Тимур Султонов, Аъзам Алиев, Ислом Исмоилов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Оятилло Мухиддинов, Аюбхон Гаппаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Мочалов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Рустам Аъзамов, Билол Шарофуддинов, Азим Аҳмедов, Соҳиб Абдуллаев, Александр Лупашко
Голлар: Махрадзе, Қиличев - А. Гаппаров, А. Лупашко.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика