Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  1 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  20 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  122

Ўртоқлик учрашуви. Франция – Англия 3:2 News

Ўртоқлик учрашуви. Франция – Англия 3:2

Париждаги “Стад Де Франс” стадионида кўхна қитъанинг энг кучли жамоалари иштирокида ажойиб учрашувда мухлислар ажойиб голларга гувоҳ бўлишди.

Французлар ўз майдонларида Англия термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Ўртоқлик учрашуви.

Франция-Англия 3:2.

Париж. "Парк де Пренс" стадиони.

Франция – Льорис, Варан, Менди, Сидибе, Умтити, Погба, Канте, Лемар, Мбаппе, Жиру, Дембеле.

Англия –Хитон, Жонс, Стоунз, Бертран, Кэйхилл, Алли, Окслейд-Чемберлен, Стерлинг, Дайер, Триппьер, Кейн.


1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ....



ГОЛЛЛЛЛЛ!!!! Ҳарри Кейин 9-дақиқада учрашувда ҳисобни очди 0:1. Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди...



14-дақиқа. Оливье Жиру тўпни рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва кучли зарбаси билан дарвозага аниқ йўллади. Тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Аммо, лекин, бироқ қанот ҳаками француз ҳужумчиси тўпни қабул қилиб олаётганида ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этиб, байроқчасини кутарди. ОФСАЙД!!!

16-дақиқа. Килин Мбаппе ҳужумдаги шериги Усмон Дембелени Англия термаси посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо ёш футболчи ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.. Французлар ҳужумкорликни оширишмоқда...

22-дақиқа. ГОЛЛ!!!!!! Самуэл Умтити ўйинда мувозанатни тиклади -1:1. Жирунинг боши билан йўллаган зарбасини Англия термаси посбони қайтарди. Аммо такрорий зарбада Умитити имкон қолдирмади... Шунчаки ажойиб баҳс....


43-дақиқа. ГОЛЛЛЛ!!! Бу сафар ҳам дарвозабондан қайтган тўпни майдон эгалари самарали якунлашди. Жибриэл Сидибе муваффақият қозонди - 2:1.


Париждаги кескин ва муросаси баҳсда биринчи бўлим якунланди. Дастлабки 45 дақиқаликда мезбонлар мағлубиятни ғалабага айлантира олишди...


Парижда кечаётган баҳсда иккинчи бўлим бошланди..

47-дақиқа. Уҳҳ. Мезбонлар иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказишади. Рафаэль Варан ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

49-дақиқа. ГООЛЛЛ!!!! Ҳарри Кейин яна бир бор клубдоши, Франция термаси посбони Уго Льорисни доғда қолдирди- 2:2.



ГОЛЛЛЛЛ!!!! Усмон Дембеле!!!! Ажойиб гол ва французлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди - 3:2.

90+4. Учрашув мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди-3:2. Парк Де Пренсда мухлислар бешта голга гувоҳ бўлишди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика