Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" - "Обод" 1:2 News

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" - "Обод" 1:2

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган «Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Илҳом Шарипов шогирдлари бу сафар Тошкентнинг «Обод» клубига қарши саф тортишди. Қизиқарли кечган баҳсда мезбон саналмиш «Обод» жамоаси «Динамо»ни мағлуб этди.

Ҳисобни 26-дақиқада «Обод» сардори очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб мувозанат тикланди. Куни кеча «Динамо»га келиб қўшилган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев 31-дақиқада иккинчи ўйиндаги иккинчи голини уриб, ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди, 1:1.

Ўйин давомида «Обод» сафида Шохруз Норхонов, Павел Соломинларда имконият бўлган бўлса, «Динамо»чилардан Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаевларда вазиятлар бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида кечган бўлсада, гол уриш «Обод» футболчиларига насиб этди. Яримҳимоячи Санжар Тўрақулов 60-дақиқада гол уриб, якуний натижани ўрнатди, 2:1.

Назорат баҳси. Тошкент. «Обод» стадиони.

7 февраль (сешанба)

«ОБОД» - «ДИНАМО» - 2:1 (1:1)

Голлар:
Дониёр Ҳасанов 26, Санжар Тўрақулов 60 – Абдумалик Абдуллаев 31.

«Динамо»: Михаил Наумов, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Нодир Мавлонов, Нуриддин Ҳасанов, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Комил Шарофутдинов, Темур Файзуллаев, Жонибек Кўчимов, Асомиддин Маматов, Убайдулло Набиев, Сардор Расулов, Дилмурод Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни 9 февраль куни Навоийнинг «Қизилқум» клубига қарши ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика