Latest news

13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  2 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” - “Бухоро” – 2:2 News

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” - “Бухоро” – 2:2

Ўйин амалиётини меъёрда ушлаб туриш мақсадида, ҳозирда олий лига жамоалари ўртоқлик учрашувларида куч синашишмоқда. Кеча “Бунёдкор” футбол мактаби ўйингоҳида мезбонлар “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик мақомида майдонга тушишди.

“Бунёдкор”нинг тўрт нафар аъзоси миллий терма жамоа йиғинида бўлгани сабаб, мураббийлар бир қатор ёшларга имкон беришди. Дарвозани Акбар Тўраев қўриқлаган бўлса, қанот ярим ҳимоялари Алибобо Раҳматуллаев ва Сардор Рашидовларга ишониб топширилди. Акмал Шораҳмедов позициясини эса, бу сафар тажрибали Артём Филипосян тўлдирди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Сўнгги ҳимоячи сифатида харакатланаётган Хайрулла Каримов тўп тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Вохид Шодиев кучли зарба билан дастлабки тўп муаллифи бўлди.

Мезбонларга ҳисобни тенглаштириш учун 10 дақиқа кифоя қилди. Сардор Рашидов томонидан оширилган бурчак зарбасини Лутфулла Тўраев боши билан дорвоза ичига йўллаб, мувозанатни тиклади.

“Бунёдкор”нинг сербиялик легионери Марко Блажич 2-даврадан бошлаб майдон марказида харакатланаётгани ўз самарасини бермоқда. Кечаги ўйинда ҳам у марказдан бир қанча хавфли рейдлар уюштирди. 21-дақиқада Блажич майдон марказидан дарвоза томон навбатдаги рейдни амалга оширди. Ўз йўлида у меҳмонларнинг бир нечта ўйинчисини алдаб ўтди. Жарима майдонига ёриб кирганда эса, бухороликлар уни йиқитишдан ўзга чора топа олмадилар. Пенальтини Олександр Пишур аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим ниҳоясида ҳисоб тенглашиши мумкин эди: Акбар Тўраев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва мезбонларни муқаррар голдан дарвоза тўсини қутқарди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар кўплаб ўзгаришларни амалга оширдилар. Бу билан ўйин сурати ўзгармади. Лекин гол киритиш фақат меҳмонларга насиб қилди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда мезбонлар ўз жарима майдонларида Отабек Валижоновни ёлғиз қолдирдилар ва “Бухоро” ҳужумчиси мувозанатни тиклади – 2:2.

“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 2:2 (2:1)

Голлар: Лутфулла Тўраев (15), Олександр Пишур (21,пенальти) – Вохид Шодиев (5), Отабек Валижонов (85).

“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Артём Филипосян, Хайрулла Каримов (Дилшод Жўраев, 46), Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев (Жавлон Мирабдуллаев, 46), Алибобо Раҳматуллаев, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев (Игорь Таран, 56), Марко Блажич (Сардор Собирхўжаев, 53), Сардор Рашидов, Олександр Пишур (Анвар Бердиев, 56).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика