Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўртоқлик ўйини: "Динамо" - "Шердор" - 3:0 News

Ўртоқлик ўйини: "Динамо" - "Шердор" - 3:0

Про-Лига 3-давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Чимёндаги ўқув-машғулот йиғинидан кейин Самарқандда тўпланиб, дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

Самарқанддаги “Динамо” стадионида кечган баҳсда “Динамо” Про-Лига “Б” гуруҳида иштирок этаётган Самарқанднинг яна бир клуби “Шердор” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Ушбу учрашувда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам, “Шердор” бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ҳам бир қатор футболчиларни майдонга туширишди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда “Динамо” 3:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Ўйиндаги ҳисобни биринчи бўлим якунида Аббосбек Жумақулов очди. Ҳужумкор яримҳимоячи 45-дақиқада жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарбаси билан ҳисобни очди, 1:0.

75-дақиқада “Динамо”нинг навбатдаги ҳужумчини жамоа янги аъзоси ҳужумчи Санжар Баротов чиройли якунлади, 2:0.

86-дақиқада ҳисоб йирик кўринишга келди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Жасур Азимов жарима майдони ташқарисидан ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозанинг “тўққизлиги”ни аниқ нишонга олиб, якуний натижани ўрнатди – 3:0.

Ушбу баҳсдан сўнг, «Динамо» 25 июль кунидан Тошкентда йиғинга киришади. 27 июль куни Тошкентдаги дастлабки назорат баҳсида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушилса, 29 июлда “Локомотив-БФК”, 31 июлда эса “Нурафшон” клубига қарши саф тортишади. Ушбу ўйинлар билан “Динамо” 5 август куни старт оладиган Про-Лига учинчи даврасига тайёргарлик кўради.

Ўртоқлик учрашуви.

24 июль (сешанба)

Самарқанд. “Динамо” стадиони.

“ДИНАМО” – “ШЕРДОР” – 3:0 (1:0)

Голлар: 
Аббос Жумақулов 45, Санжар Баротов 75, Жасур Азимов 86.

“Динамо” (1-бўлим): Шоҳруҳ Раимов, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Суҳроб Иззатов, Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Отабек Нарзуллаев, Аббосбек Жумақулов, Павел Пуришкин.

“Динамо” (2-бўлим): Шоҳрух Эшбўтаев, Комил Шарофутдинов, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов (Виктор Григорьев), Отабек Нарзуллаев (Жасур Азимов), Дамир Темиров, Илҳом Юнусов, Дилмурод Каримов (Суҳроб Иззатов), Жасур Ашуров, Далер Алмосжонов, Санжар Баротов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика