Latest news

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  9 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида News

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида

Қорақалпоғистон Республикасининг бош жамоаси – “Орол” кўп йиллик тарихга эга. 1976 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бу жамоадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
“Орол” жамоаси бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатининг  олий лигасида ҳам муносиб иштирок этган. Мана тўққиз йилдирки, нукуслик футболчилар биринчи лигада тўп суриб келишаётир.

Бугунги кунда жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу муболаға эмас. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Орол” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар режасини тасдиқлаганди. Ушбу режага асосан,  “Орол” жамоаси футболчилари 20 майдан бошлаб маҳаллий ишқибозлар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, шунингдек турли вазирликлар тизимидаги идора ва корхоналарнинг ишчи-ходимлари ҳузурига ташриф буюришяпти. У ерда ўзига хос учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирлар шу кунгача “Нукус вино заводи” ва “Қорақалпоғистон дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари, “Қорақалпоқавтойўл” йўллардан фойдаланиш бошқармаси, “Тахиатош нефтебазаси” ва “Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхоналари, “Ўзавтодарётранс” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, “Нукустранс” корхонаси, Қорақалпоғистон давлат университетида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва мунозараларга бой кечган ҳар бир учрашувда Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров жамоа тарихини гапириб бермоқда. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотлар раҳбарлари ва футбол мухлислари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ва футболчилар уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.

Мазкур тадбирлар 10 июнга қадар давом этади. 8 июнь куни Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида ишқибозлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика