Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  123 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Орол" ПРО-лига "А" гуруҳида иштирок этмайди News

"Орол" ПРО-лига "А" гуруҳида иштирок этмайди

А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида 8 та жамоа иштирок этиши ҳамда Профессионал футбол лигаси айни пайтда жамоаларни саралаб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтга келиб А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида қатнашувчи жамоалар номи деярли тўлиқ маълум бўлиб улгурган. Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди.

Биласиз, айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди.

Шу боисдан эртага соат 11:00да ПФЛ кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз, ПФЛ кубоги-2019 финал учрашуви 22 март куни бўлиб ўтади.


Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика