Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  24 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

“Орол” охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этди? News

“Орол” охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этди?

Нукуснинг “Орол” жамоаси охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этмоқда? Қуйида бу саволга жавоб топамиз.

2011 йили.
Жануб зонаси
20 ўйин. 11 ғалаба, 2 дуранг, 7 мағлубият. Тўплар нисбати 38:29. 35 очко. 4-ўрин

2011 йилги мавсумни нукусликлар жудаям омадли бошлашди. Клуб жануб зонасида 4-ўринни эгаллади ва Олий лигага чиқишга қодир жамоадек кўрина бошлади. Ўша таркибда Наврўз Алимов ҳам бор эди. Жамоа анча йиллардан буён илк бора тўплар нисбатини “+” қилиб якунлади.

Якуний босқич
30 ўйин. 11 ғалаба, 4 дуранг, 15 мағлубият. Тўплар нисбати 35:42. 37 очко. 10-ўрин
Молиявий қийинчиликлар ўз таъсирини кўрсатди. “Жайҳун” жамоаси якуний босқичда 16 та жамоа орасида ўнинчи ўрин билан чекланди. Бу Нукус жамоасининг “Жайҳун” номи остидаги энг сўнги мавсуми сифатида тарихдан жой олди.

2012 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 2 ғалаба, 3 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 18:50. 9 очко. 12-ўрин
2012 йилда жамоанинг номини “Орол” дея ўзгартиришди. Клуб ўша мавсумни шармандали тарзда ўтказди. 22 учрашувда атиги 9 очко тўплаган клуб учун бу Биринчи лигадаги энг дахшатли мавсум эди. Хуллас “Орол” ўша йили Орол денгизига ўхшаб қуриб қолди.

2013 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 9 ғалаба, 3 дуранг, 10 мағлубият. Тўплар нисбати 32:27. 30 очко. 6-ўрин
Ўтган йилги хатолардан хулоса чиқарган Нукус жамоаси 2013 йилги мавсумда жануб зонасида кучли олтиликка кириб, кейингb босқичга йўлланмани қўлга киритди. Сочилиб кетган ҳимоя, энди мустаҳкамига алмашганди. Ҳар ҳолда ўтказиб юборилган голлар сони деярли икки баробарга камайгани сўзимизга исбот бўла олади.

Якуний босқич
30 ўйин. 7 ғалаба, 3 дуранг, 20 мағлубият. Тўплар нисбати 32:53. 24 очко. 16-ўрин
Яна молиявий муаммолар ўз таъсирини кўрсатди. “Орол” якуний босқичда шунчаки аутсайдерга айланди. Нукусликлар 30 ўйинда 24 очко тўплаб энг сўнги ўринни эгаллашди.

2014 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 11 ғалаба, 3 дуранг, 8 мағлубият. Тўплар нисбати 27:22. 36 очко. 4-ўрин
2014 йилги мавсумни “Орол” жамоаси яна омадли бошлади. Айниқса ҳимояда жуда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Клуб 22 учрашувда 36 очко тўплаб, кучли тўрттликка киришга муваффақ бўлди.

Якуний босқич
30 ўйин. 10 ғалаба, 4 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 33:38. 34 очко. 10-ўрин
Лекин жамоа якуний босқичда яна муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолди. Олий лигага чиқмаса ҳам, кучли бешлик учун курашишини кутган “Орол” мухлисларининг хафсаласи яна пир бўлди. Жамоа яна одатий 10-ўрини билан чекланди.

2015 йили.
Жануб зонаси
18 ўйин. 7 ғалаба, 2 дуранг, 9 мағлубият. Тўплар нисбати 20:24. 23 очко. 7-ўрин
“Орол” 2015 йилги мавсумда Жануб зонасида бир амаллаб кучли саккизликка кириб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Эътиборга молик томони, жамоа ҳимояси ўшанда нисбатан ишончли ҳаракат қилган эди.

Якуний босқич
30 ўйин. 9 ғалаба, 4 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 27:52. 31 очко. 10-ўрин
Ҳал қилувчи босқичда “Орол” яна эски одатини такрорлади. Клуб бу сафар 16 та жамоа орасида 13-ўринни эгаллади ва жимгина келаси мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

2016 йили.
32 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати 71:88. 38 очко. 11-ўрин
“Орол” тарихидаги энг сермаҳсул мавсум. Жамоа лигада гол уриш бўйича ҳам , гол ўтказиш бўйича ҳам иккинчи ўринни эгаллади. “Орол” ўз майдонида 7:0, 8:2 ҳисобларида ғалаба қозониб, меҳмонда 4:6, 0:7 ҳисобларида ютқазиши ҳам ўша мавсумда одатий ҳолга айланди. Нукусликлар ҳужумчиси Наврўз Хаипов лигада 30 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айланди. Жамоа эса мавсумни 18 клуб орасида 11-ўрин билан якунлади.

2017 йили.
34 ўйин. 10 ғалаба, 7 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 55:72. 37 очко. 13-ўрин
“Орол” бу йилги мавсумда яна олдинги йилгидек ҳаракат қилди. Иккинчи даврада таркибга Наврўз Алимов ва Наврўз Хаипов каби тажрибали ҳужумчилар келиб қўшилди. Бироқ жамоанинг меҳмондаги салбий натижалари оқибатида клуб 13-ўрин билан чекланишга мажбур бўлди.

Мана кўриб турибсиз, “Орол” жамоаси Биринчи лигада хавас қилса арзигулик натижалар қайд этмаган. Бироқ қорақалпоғистонлик футбол мухлислари учун жамоанинг ҳар бир ўйини ўзига яраша байрам десам асло муболаға бўлмайди. Қорақалпоғистонлик мухлислар ҳам “Орол”нинг қачондир Олий лигага чиқишига умид қилишади.


Фурқат Юсупов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика