Latest news

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номи маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

"Орол" жамоаси қачон йиғилади? News

"Орол" жамоаси қачон йиғилади?

Нукус шаҳрида "Орол" жамоаси футболчилари, футбол фахрийлари, мухлислар клуби ва "Орол"да тўп суриб кетган бир қатор футболчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт ишлари қўмитаси раиси Ғ.Байниязов ҳам иштирок этган.

Учрашув танқидий руҳда ўтган. Жамоанинг келажаги ва айрим ўйинлардаги "атайлаб" қилинган хатолар видеолари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар жамоа мураббийлигига Неъматулла Қутибаевнинг қайтишини сўрашди. Бироқ Н.Қутибаев футболчиларни алдашга виждони йўл қўймаслигини, шунинг учун футболчиларга яхши шароит яратиб берилмаса жамоага қайтмаслигини маълум қилган.

Агар клубга Неъматулла Қуттибаев бош мураббий сифатида қайтса, Шарияр Жумабеков ёрдамчи мураббий ва Қуват Туреев мененджер бўлиши кутилмоқда.

Дарвоқе, янги мавсум бошланишига оз муддат қолган бўлса ҳам жамоа футболчилари ҳали йиғилишмади. Футболчиларнинг ўзлари ҳам кейинги тақдирлари қандай кечишини билишмаяпти.

"Орол" жамоаси қачон йиғилади? Бу саволга тегишли мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика