Latest news

18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  0 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  2 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   5 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  9 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  8 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  15

"Орол" биринчи даврани қандай ўтказди? News

"Орол" биринчи даврани қандай ўтказди?

Про-лига "А"да биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етди.

Нукуснинг "Орол" жамоаси биринчи давра якунига кўра 8 учрашувда 5 очко тўплаб 9 жамоа орасидан 8-ўринни банд этиб турибди."Орол" Нукусдаги 4 ўйиннинг аитиг биттасида ғалаба қозониб, 3 тасида имкониятни бой берган бўлса, меҳмондаги 4 ўйиннининг 2 тасида дуранг ўйнаб, 2 тасида ютқазиб қўйди. Жамоа бешта мағлубиятнинг учтасини йирик ҳисобда бой берди.

"Орол"нинг 8 та ўйинини стадионларда жами 11 333 (уйда 7526, меҳмонда 3807) томошабин кузатди. Мухлислар ташрифи бўйича рекорд "Орол" - "Динамо" (2225 томошабин) ўйинига тўғри келди.



Нукусликлар ҳакамлар томонидан 14 марта огоҳлантирилиб, икки бора четлатилган. Мирас Карлибаев ва Ислом Сейтназаров тўғридан-тўғри қизил карточка билан сийланишди. Дамир Низанов эса сариқ карточкалар бўйича пешқадам (3 та).

Ислом Сейтназаров "Сурхон" билан ўйинда автогол муаллифига айланди.

"Орол"нинг 9 та голи 4 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. Наврўз Хаипов 5 та, Наврўз Алимов 2 та, Нурлибек Таласбаев ва Расул Мусаев биттадан гол уришди.

Нукусликлар 8 учрашувда учта пеналти тепишди. ҳар учала имкониятдан ҳам Наврўз Хаипов унумли фойдаланди.
 
Олти нафар футболчи жамоанинг барча ўйинларида иштирок этди. Булар:
1. Бахтияр Аразов. 8 ўйин (714 дақиқа)
2. Расул Мусаев. 8 ўйин (696 дақиқа)
3. Наврўз Алимов. 8 ўйин (688 дақиқа)
4. Алишер Сабуров. 8 ўйин (684 дақиқа)
5. Наврўз Хаипов. 8 ўйин (650 дақиқа)
6. Ислом Сейтназаров. 8 ўйин (639 дақиқа)



Полат Каипназаров Қувват Тўраев томонидан 5 марта захирадан майдонга туширилган. Бироқ унинг амйдондаги умумий дақиқалари сони атиги 49 дақиқани ташкил этади.

Жамоа биринчи даврада барча 3 та дарвозабоннинг ҳам хизматидан фойдаланди. Элдор Шуҳратбеков (6 та), Ойбек Жамшидов (2 та), Улуғбек Янгибоев (1 та)

Дамир Низанов мураббий томонидан энг кўп захирага олинган футболчи бўлди. Ярим ҳимоячи 4 та баҳсни асосий таркибда бошлаб, захира ўриндиғида якунига етказди.

"Орол" иккинчи даврадаги илк ўйинини 18 май куни Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида Муборакнинг "Мащал" жамоасига қарши ўтказади.

Фурқат Юсупов

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика