Latest news

09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  8 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда News

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда

Нукуснинг "Орол" жамоаси Про-Лига "А"нинг 3-турида ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилиб йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи тайм охирларида мезбонлар ҳимоячиси Ислом Сейтназаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи тайм бошида эса меҳмонларнинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тоджиев ҳисобни 0:2 га етказди. Шундан сўнг нукусликлар "уйғонгандек" бўлишди. Захирадан майдонга тушган Алберт Сиддиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пеналтидан эса Наврўз Хаипов унумли фойдаланди. Бу Наврўзнинг охирги 4 мавсумда қуйи лигада урилган 53-голи бўлди.  Шундан сўнг "Орол" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Бироқ ўйин охирида меҳмонлар футболчиси Низомжон Норов иккита гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа "Орол" жамоаси мавсумдаги учинчи учрашувни ҳам бой берди. Тўплар нисбати эса анча қўрқинчли 3:10. Жамоа мураббийи Қуват Туреевнинг ишлари ҳозирча юришмаяпти.  Эътиборга молик жиҳати нукусликлар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет еттинчи ўйинда имкониятни бой беришмоқда. Умуман олганда "Орол" охирги 17 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаб қозонди. Мавсумни тайёргарликсиз бошлаган жамоа мавсумни қандай ўтказиши ойдиндек гўё.

Учрашувда жамоанинг бирор тактика асосида тўп сургани кўринмади. Балки ҳали мураббийлар футболчиларга ўзларининг фалсафаларини сингдириб улгуришмагандир.

“Орол” - “Сурхон” 1:4  
Ҳакамлар: 
И.Танташев (Бухоро), Х.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
Назоратчи- В.Шашков (Тошкент).
Комиссар -Д.Мирзаев.
Голлар: Наврўз Хаипов 65 (пенальти) - Ислом Сейитназаров (автогол) 43, Фарҳод Тожиев 46, Низомжон Норов 85, 90+4.
"Орол": 22. Янгибоев Улуғбек, 4. Расул Мусаев, 5. Ислом Сейтназаров, 6. Алишер Собуров, 9. Дамир Низанов, 10. Наврўз Алимов, 11. Наврўзбек Хаипов, 13. Ринат Шилманов, 14. Улуғбек Қутлибоев, 18. Бахтиёр Арзиев, 21. Бабажанов Азамат
Захира: 16. Айбек Жамшидов, 2. Баранбаев Жамшид, 7. Таласбаев Нурлибек, 8. Мирас Карлибоев, 15. Алберт Сиддиқов, 17. Каримбаев Шириф, 23. Алпомис Ажбанбеков

"Сурхон": 1.Руслан Матниязов, 7. Нематов Сухроб, 10. Вахобов Бахриддин, 15.Элбек Отақулов, 17. Мирзаев Алишер, 19.Фарход Тожиев, 22. Ислом Иномов, 24. Иброҳим Рахимов, 30.Даниел Насриддинов , 77. Эминов Сардорбек, 92. Усмонов Азизбек
Захира: 12. Ахмедов Азамат, 3. Алижонов Илхом, 4. Абдуллаев Иброҳим, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Норов Низомжон, 11. Хушбаков Дилшод, 99. Абдуллаев Бек

Фурқат Юсупов тайёрлади

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика