Latest news

01:41Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  0 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  32 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  3 00:52Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  212 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  4 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  3

Ориф Маматказин: “Андижон халқини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман" News

Ориф Маматказин: “Андижон халқини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман"

"Андижон" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Ориф Маматказин иштирок этди.
"Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Ўйин натижаси адолатли бўлди ҳисоблайман. Бош мақсадимиз нима бўлса ҳам натижага эришиш эди. Биринчи бўлимда икки марта гол уриб олдик. Сўнгра бироз эҳтиёткорроқ ўйнадик.

Иккинчи бўлимда жамоа ҳимояда яхши ўйнаб узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Йигитларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

Сергей Шевченко ҳали расман "Андижон" бош мураббийи эмас. Шу боис матбуот анжуманларига мен кираяпман.

Ўтган турда мухлисларимиз Тошкентдаги ўйинда бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Мен бу ҳақда матбуот анужманида алоҳида таъкидлаб ўтгандим. Аммо ОАВ бу ҳақда ёзмади, бу мени айбим эмаску.

Лочин Солиев борасида нима дея оламан? Тўғри у ҳужумчи ва гол уриши керак, ўз устида ишлашда давом этади. Тўғриси бундай ҳавода футбол ўйнаш жуда оғир.

Ҳозир биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Шу боис натижадан кўнглим тўлди", - дейди Ориф Маматказин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика