Latest news

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Орадан 12 йил ўтиб, Марек Гамшик "Наполи"ни тарк этмоқда News

Орадан 12 йил ўтиб, Марек Гамшик "Наполи"ни тарк этмоқда

Гамшик деймизу, хаёлимизга "Наполи" ёки "Ирокез" келади.

Ёки сизда шундай бўлмайдими? Марек италиялик бўлмаса-да, клуб тарихида ёрқин из қолдиришга муваффақ бўлди. Уни ҳали узоқ вақт соғиниб, унданда кўпроқ вақт эслаб юришади.

Голдан сўнг сочимни тўғрилаш — одат бўлиб қолган. Мен нима қилаётганимни ўйлаб ўтирмайман, ҳаммаси ўз-ўзидан амалга ошади. Лекин баъзан буни атайин қилишим ҳам бор гап. Унда мен сартарошимга "салом йўллайман". У кўпинча клуб базасига ўйин куни ҳам келиб кетади.

Ҳаммаси "Палермо"га қарши баҳсда бошланган. Ўшанда мен бош билан гол ургандим. Бу "Наполи" таркибидаги еттинчи голим ва энг эсда қоларлиларидан бири эди.

2008 йил. Жамоа мураббийи Эдоардо Рея эди. Биз ёмон ўйнагандик. "Палермо" ўйинчилари анча кучли, тинмай гол уришга ҳаракат қилаётган эди, аммо ҳар сафар нимадир етишмасди. Қўшимча вақт, ҳисоб очилмайдигандек кўринди. Бироқ кутилмаганда Лавесси менга ажойиб имконият берди. Ҳимоячидан қочишга муваффақ бўлдим, кўзларимни юмдим ва бош билан зарба бердим. Гол, ҳал қилувчи гол ва кутилмаган ғалаба. Шундан сўнг ҳар гол урганимда сочларимни силаб, тўғрилаб қўйиш одат тусига айланди.

"Ирокез"ни илк бор Неаполда қилдиргандим ва бу тасодифан бўлган. "Наполи" ёшлар жамоасида тўп тепадиган дўстим Бьяджо Дель Жудиче мени барбер Рино билан таништириб қўйди. Бир куни унинг ёнига бордим, аммо сочимни айнан қандай турмакда олдиришни билмасдим. Шунда Рино менга қараб, ўзгариш вақти келганини айтди. Лекин шунда ҳам жиддий ўзгариш қилиш ниятим йўқ эди. Сочларимни ўртага йиғиб, тепага кўтариб юриш менга аввалдан ёқарди. Бу унчалик қийин ҳам эмас. Шунчаки бироз гель бўлса бўлгани.

Ўшанда Рино ён тарафдаги сочларни олиб ташлади, тепа сочни эса янада сезиларли қилиб қўйди. "Ирокез" дарҳол менга омад олиб кела бошлади.

Ёшлигимда сочимни калта олдириб юрардим. Онамнинг айтишича сочларим жуда "қайсар" экан. Агар уларни тез-тез олдириб, калтароқ қилиб юрмасам, одам сочига щхшамайдиган кўриниш бўлиб кетар экан. Мен содда ва ақлли йигит бўлганман – доим ота-онамнинг айтганини қилардим. Лекин вақт ўтиб, оддий соч турмаги менга ёқмай қолди. Шунда сочларимга эътибор бера бошладим. Италияга келганимда сочим бироз сариқ эди. Турмуш ўртоғим тавсияси билан эса чуб (турмак номи) қилдирдим. Шундан сўнг соч турмагимни ўзгартирмадим.  

Фақат икки маротаба истисно ҳолат бўлган.

2011/12 йилги мавсум. "Ювентус" устидан ғалаба қозониб, Италия Кубогини қўлга киритган эдик. Мен берган ваъдамнинг устидан чиқтим ва сочимни калга олдирдим. Лекин ўшанда сочларимни Рино эмас, Лавесси "кал" қилиб олиб ташалаганди. Бу менга буткул ярашмаган, аёлим шокка тушиб қолганди. Лекин қилган ишим шунга арзирди-да – "Наполи" 17 йил деганда мукофотни қўлга киритганди.

Иккинчиси, 2014 йилда биз яна бир Кубокда зафар қучдик. Ўшанда сочларимни ҳаворангга бўягандим. Бу севимли клубимга бўлган муҳаббатимнинг яна бир исботи эди".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика